Агар Тельо "Фиорентина" ўйинларини яримидан камида майдонга тушса, "Барселона"га 3 млн. евро тўлайди
16 авг 2016 16:41
Янгиликлар
Агар Тельо "Фиорентина" ўйинларини яримидан камида майдонга тушса, "Барселона"га 3 млн. евро тўлайди
"Барселона" ҳужумчиси Кристиан Тельонинг "Фиорентина"га ўтиши борасидаги баъзи шартлар маълум бўлди.
Олдинроқ Тельо ижара асосида Флоренцияга қайтиши ҳақида эълон қилинган эди. Агар футболчи "Фиорентина" расмий ўйинларининг 70%дан камида майдонга тушса, Каталония клубига 1 млн. евро тўлайди. Агар Тельо учрашувларнинг 60%дан камида иштирок этса, 2 млн. евро тўлайди. Кристиан Флоренция клуби сафида ўйинларнинг 50%дан камида майдонга тушса, "Барселона" ҳисобига 3 млн. евро ўтказиб беради. Бундан ташқари, "Фиорентина" Тельо ижараси учун кўк-аноррангиларга 500 минг евро тўлаши лозим. Италияликлар мавсум охирида футболчининг трансфер ҳуқуқини 8 млн. еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар