

"Тачмурод Шамаковични мавсум бошида жалб қилмоқчи эдик. Лекин айрим сабабларга кўра бу амалга ошмай қолди. Ҳозирда ҳам маслаҳатчи, ҳам селекционер сифатида кўмаклашяптилар. Бундан ташқари Аугустин Чирица ҳам сафимизга қўшилди",- дейди Асрор Алиқулов.
- Жамшид Саидов ҳам мураббийлар штабидан ўрин оладими?
- Келиш ёки келмаслиги ҳақида аниқ нарса йўқ.
- ОКМК билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти. Умуман футболчиларнинг кайфияти қандай?
- Ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз, йигитларга уқтирмоқдамиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Қийин ҳолатга ўзимизнинг айбимиз билан тушиб қолдик. Кераксиз карточкалар ва ҳоказо. ОКМКга қарши имкониятимиздан келиб чиқиб режа тузяпмиз.




