

"Лидс" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси ва 1966 йилги ЖЧ ғолиби Жек Чарльтон бугун 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Хотирасига ҳурмат сифатида Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Норвич" - "Вест Хэм" ва "Уотфорд" - "Ньюкасл" ўйинлари сукут билан бошланди.
Бугун шунингдек "Ливерпуль" - "Бёрнли", "Шеффилд Юнайтед" - "Челси" ва "Брайтон" - "Манчестер Сити" ўйинлари ҳам бўлиб ўтади.




