

"Бу йил Россия терма жамоаси билан ўйин бўлиши мумкин. Бу масала ФФА президенти кун тартибида бор. Биз Россия билан ўйнашни истаймиз. Сентябрь ойига CAFA турнири белгиланган, шунинг учун ноябрь ойнаси – энг мос вақт. Бу ўйин ташкил этилса, жуда хурсанд бўлардик", – деди Ҳошими.
2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб Россия жамоалари ФИФА ва УEФА расмий турнирларидан четлаштирилган. ФИФА рейтингида Афғонистон 154-ўринда, Россия эса 39-ўринда.
Маълумот ўрнида, Афғонистон 29 августдан 8 сентябргача CAFA мусобақасида иштирок этади. Терма жамоа Тожикистон, Эрон ва Малайзия билан бир гуруҳдан жой олган.



