

"Динамо" билан Қирғиз Республикасидаги йиғинда иштирок этган Абубакр Мўйдинов клуб аъзосига айланди. 23 ёшли ярим ҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди.

Мўйдинов Про лига 1-даврасини "Андижон-SGS" клубида ўтказиб, 5 та гол билан тўпурарлар рўйхатидан жой олган.
Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси саналмиш Абубакир 2000 йилнинг 7 июль куни туғилган. У фаолияти давомида "Андижон-SGS"дан ташқари, Эстония ва Қозоғистонда ҳам тўп тепган. Умид қиламизки, Абубакр "Динамо" жамоасининг Суперлигага йўлланма олишида муносиб ҳисса қўшади.



