

Вадим Абрамов жамоаси эртага финал йўлланмаси учун Қаршида "Насаф" билан тўқнаш келади. Мазкур учрашув олдидан "Динамо" футболчиси Абубакр Мўйдинов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинга барчамиз тайёрмиз. Худо хоҳласа, эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ярим финалгача етиб келганимизни тасодиф демаган бўлардим. Бизга ўйинни қаерда бўлишининг фарқи йўқ. Мақсад – фақат ғалаба. Финалгача бир қадам қолди. Йигитлар ўйин масъулиятини ҳис қилиб турибди. Эртага фақат жанг бўлади, чунки ярим финал битта ўйиндан иборат. Ортга йўл йўқ", – дейди Абубакр Мўйдинов.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
"Насаф" – "Динамо" учрашуви эртага 18:00 да старт олади.



