

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги OptaJose статистика портали хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Лопетеги жаҳон чемпионатлари учрашувида 0:6 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олган илк испаниялик мураббий бўлди. Бу испаниялик наставниклар учун дунё биринчиликлари финал босқичи тарихидаги энг йирик мағлубиятдир. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-турида қатарликлар Канада терма жамоасига 0:6 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.
1-турда Қатар Швейцария билан (1:1), Канада эса Босния ва Герцеговина билан худди шундай ҳисобда (1:1) дуранг ўйнаган эди. 24 июнь куни бўлиб ўтадиган 3-тур баҳсларида Қатар Босния ва Герцеговина билан куч синашса, Канада ва Швейцария терма жамоалари гуруҳдаги биринчи ўрин масаласини ҳал қилишади.



