UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  2 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  6 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3 09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 09:03Модричнинг "Реал"даги келажаги маълум  8 08:31Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди  6 08:00Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 07:32ОКМК - "Нефтчи" ўртасидаги супер баҳсдан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ  1 05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  14 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  4 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  8 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  4 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  10 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  1

Абдусалом Азизов ЎФАда катта йиғилиш ўтказди Янгиликлар

Абдусалом Азизов ЎФАда катта йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бугун терма жамоа мураббийлари ва ЎФА вакиллари учун катта йиғилиш ўтказди.

"Замонавий футболга етиб олишимиз учун ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини англаб етдик. Осиё кубогида иккинчи ўринни олганимиздан ҳаволанишимиз керак эмас. Камчиликлар ҳам кўринди. Олдимизда 17 ва 20 ёшли футболчилар иштирокида жиддий мусобақа турибди. Сизлардан ҳам Кападзенинг жамоасига ўхшаб мана шундай сифатли ўйин кўрсатишингларни сўрайман. Умид қиламан, фақат истеъдодли футболчилар топилган ҳолда таркибдан жой олишади", - дейди Абдусалом Азизов.


Осиё кубогини ўтказишда ёрдам қилганлиги учун, ЎФА президенти Тошкент ва Қашқадарё вилояти футбол ассоциациялари ва уларнинг президентлари, шунингдек, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоаларини ҳам эслаб ўтди. Ундан ташқари МТЖ ўйинлари иштирокидаги ўйинларни бекаму-кўст ўтказганига Наманган вилоятига ҳам миннатдорчилик билдирилди.

Ўз сўзларини якунлаган Абдусалом Азизов, йиғилган мутахассислардан кейинги фаолият ҳақида фикр сўради. Шу ўринда Сречко Катанец ҳам ўтган мусобақа ҳақида тўхталиб, кейинчалик терма жамоа ўйинларига бўлган муносабатни янада оширишни сўради.

"Олдимизда катта мақсад бор, барчамиз биргаликда амалга оширган натижамиз бошланиши бўлиши керак. Бугунги кунда ОТЖ учун яратилган шароит учун раҳмат айтган ҳолда, ўз камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, бундан ҳам кучли бўлишга ҳаракат қиламиз", - дейди Тимур Кападзе.


Мураббийларнинг фикрини тинглаган раҳбар, мухлислар ҳақида тўхталмай ўтмади:
- Сўнгги йилларда бундай ажиотажни кўрмаган эдик. Терма жамоамиз ўз ўйинлари билан мухлисларни стадионга қайтара олди, бу катта масъулият беради. Энди уларнинг ҳурматини жойига қўйган ҳолда, масъулият билан ишга ёндошишимиз керак.


Айни пайтда давом этаётган йиғилишда, Абдусалом Азизов ЎФА ходимларидан керакли ҳисоботни тинглаб бошқа қатор масалаларни ҳам муҳокама қилди.


Раҳбар ЎФАнинг халқаро бўлимидан терма жамоа учун яхши савиядаги кучли рақибларни топиш кераклигини айтиб ўтди:
Биз доим бир хил рақиблар билан ўйнаймиз. Кейинги рақибларимиз терма жамоамиздан кучли бўлиши керак. Шунда биз сифатга эришамиз, илтимос, ўз вазифангизга масъулият билан ёндошинг!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика