Абдуқодир Ҳусанов — "Панатинаикос" - "Ланс" учрашувининг энг яхши футболчиси!

Sherzod Nurmatov
30 авг 2024
Lensois.com "Ланс"нинг ҳар бир ўйинидан сўнг мухлислар овозини тўплайди.

Сайт ўтказган сўровномага кўра "Ланс" "Панатинаикос"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, ҳимоя марказида Кевин Дансо ўрнига туширилган Абдуқодир Ҳусанов мухлислар эътирофи бўйича энг фаол футболчи деб топилди. 

Ҳусанов сўровномада 42,47% тўплаган. Энг яқин таъқибчи – ярим ҳимоячи Анди Диуф 26,36% овоз олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Lensois.com