UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  0 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлишини билгандик. Қолаверса, ўз майдонимизда тўп тепаётганимиз учун қимматли очколарни қўлга киритишимиз муҳим эди. "Сурхон"нинг ҳозирги ишлари яхши бўлмаса-да, бошқа жамоаларда бўлгани сингари уларнинг ҳам ўз мақсадлари бўлиши табиий ҳол эди. Бугунги ғалабани мавсум аввалидаги йиғинларимиз меваси деб айтишимиз мумкин. Энг муҳими, чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозондик. 

Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатлидир. Муваффақият бир ёки икки одамнинг иши эмас, балки жамоавий пухта тайёргарлик маҳсулидир.

Жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сони 11 нафардан кўп. Ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам буни бот-бот таъкидлайди. Футболчилар кўп бўлгани учун барчага имконият бериляпти. Дарвоза ёки бошқа чизиқда кимни майдонга тушириш-туширмаслик мураббийнинг танловидир. Захирадан майдонга тушаётганлар ҳам ўйинни кучайтирмоқда. 

Бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар доим биз билан бирга бўлишган, бирга бўлишсин. Биз ҳам ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди Абдужалилов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика