UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  2 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10

Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз» Янгиликлар

Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»

«Андижон» клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўряпти.

Абдулвоҳид Ғуломов «Бургутлар»нинг янги мавсумга тайёргарлигининг Тожикистондаги йиғинида фаол қатнашди ва клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Абдулвоҳид, «Андижон»нинг Тожикистондаги йиғини якунланди. Таассуротлар қандай?

- Худога шукр, қишки йиғиндаги биринчи тайёргарлик босқичимиз ҳисобланган Тожикистондаги машғулотларимизни тугатиб олдик. Биринчи ўқув-машғулотимизда асосан жисмоний ҳолатимизни юқори даражага олиб чиқишга эътибор қаратдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари бўйича ишладик. Майдонда ва тренажёр залида аъло даражада шуғулландик. Кейинги Туркияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинимизга тайёрмиз. У ерда жамоавий ўйинимизни тиклаб олишга урғу берамиз ва шу боис бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Бунинг учун бизга вақт етарли, деб ўйлайман. Туркиядан чемпионатга тайёр ҳолатда қайтамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

- Жамоа қишки таътилдан қандай кайфиятда қайтди, масалан ўзингиз?

- Албатта, 2024 йилдаги мавсумни ажойиб кайфиятда тамомладик. Яхши хордиқ чиқардик. 2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз. Ишонамнки, ўз ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- «Андижон»нинг янги мавсум учун мақсадлари жиддий. Ўтган йили Кубокни қўлга киритди. Бу йил Осиё Чемпионлар лигаси 2 да қатнашади. Шунга яраша таркиб шакллантириляпти. Янги футболчилар келяпти ва улар билан мослашиш қандай кечяпти?

- Ҳа, биз илк бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этамиз. Ундан аввал ўзимизни чемпионатимиз ва Суперкубок ўйинимиз бор. Максимал равишда чемпионатни яхши бошлашга ва Суперкубокни қўлга киритишга, керак бўлса 120 фоизга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ОЧЛда ҳам муносиб қатнашамиз. Албатта, сафимизда янги футболчилар бор. Уларнинг бир нечтаси илгари «Андижон»да тўп суришган. Ҳаммаси жойида. Уларни жамоамизга киришиб кетиши қийин бўлади, деб ўйламайман. Бу борада ҳеч қанақа муаммо йўқ.

- Ҳимоячи сифатида сизга чемпионатимизда хавф туғдирадиган футболчи ким?

- Буни вақт кўрсатади. Лекин мен биринчи навбатда ўз ишимни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиламан. Буни Худо хоҳласа чемпионатда кўрсатаман.

- Мухлислар жамоадан кўп нарса кутишяпти. Улар учун нима деган бўлардингиз?

- Фан-клубимиз Ўзбекистонда биринчи рақамли. Буни барча яхши билади. Биз уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Ҳар доим биз билан бирга бўлишади. Қўллаб-қувватлашлари майдонда бизга катта куч бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика