Абдулатиф Абдуқодиров: “Ёзёвон-Лочинлари”ни ҳурмат қиламиз”
28 апр 2016 15:46
Янгиликлар
Абдулатиф Абдуқодиров: “Ёзёвон-Лочинлари”ни ҳурмат қиламиз”
"Оқ-тепа" клуби ҳужумчиси Абдулатиф Абдуқодиров "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
- Ўзингиз ҳам кўрдингиз, ютиш мумкин бўлган ўйинда “Цементчи”га йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бу алам қилади кишига. Албатта, бундай мағлубиятлар футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилади, аммо биз бугунги ўйинга тайёрмиз. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада.
Илгари “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши ўйнамаганман. Шу боис рақиб ҳақида нимадир дейишим қийин. Аниғи шуки, “Ёзёвон-Лочинлари” ўтган турда “Локомотив-БФК”ни мағлуб этди. Шунинг ўзи ҳам рақибни ҳурмат қилиш кераклигини англатади. Аммо бугун биз майдонга ғалаба учун тушамиз. Чунки энди ортга йўл йўқ”, - дейди ҳужумчи.
“Оқ-тепа” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар