А Серияда мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди
17 окт 2017 15:01
Янгиликлар
А Серияда мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди
"Кальяри" клуби жамоа бош мураббийи Массимо Растелли билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида эълон қилди.
Маълумотларга кўра, мураббийлар Никола Легротталье ва Дарио Росси ҳам ўз вазифасини тарк этишди.
Жорий мавсум "Кальяри" 48 ёшли мутахассис Растелли Италия чемпионатида 8та ўйин ўтказди ва сўнгги тўртта баҳсда мағлубиятга учради. Айни дамда жамоа А Серияда 13-ўринни эгаллаб турибди.
Растелли 2015 йилда жамоа билан ишлаган эди. Сўнгги мавсум натижаларига кўра, "Кальяри" Италия чемпионатида 11-ўринни эгаллади.
Бу жорий мавсум А Серияда содир бўлган илк мураббийлик истеъфоси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар