А Серия. “Интер” ва “Ювентус”да меҳмонда ғалаба

10 май 2026, 01:52
Италия А Серияси 36-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

“Интер” меҳмонда “Лацио”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Лаутаро Мартинес (6), Петар Сучич (39) ва Генрих Мхитарян (76) муаллифлик қилди. Қайд этиш керакки, римликлар ҳимоячиси Алессио Романьоли жиддий фол учун 59-дақиқада майдондан четлатилди.

“Ювентус” ҳам меҳмонда ғалабага эришди. Душан Влаховичнинг биринчи дақиқадаёқ урган голи туринликларга “Лечче” устидан ғолибликни тақдим этди.

Чемпионликка эришган “Интер” 36 ўйиндан сўнг 85 очко билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда “Наполи” (35 та ўйин, 70 очко), “Ювентус” (36 та ўйин, 68 очко), “Милан” (35 та ўйин, 67 очко), “Рома” (35 та ўйин, 64 очко) ва “Комо” (35 та ўйин, 62 очко) бормоқда.


Манба: championat.asia