

Судамерикана кубоги доирасида "Атлетико Паранаэнсе" ва "Аукас" учрашуви таниқли Лучо Гонсалесанинг фаолиятидаги сўнгги учрашув бўлиб ёдда қолди. Трибунадаги мухлислар ўйиннинг дастлабки беш дақиқасида футболчини тинимсиз олқишладилар.
Малумот учун, Лучо фаолияти давомида 29 та соврин ютган. У Европадан ташқарида "Ривер Плейт", "Уракан", "Аль-Раян" ва "Атлетико Паранаэнсе" сингари клубларда тўп тепишга улгурди.

Лучо Аргентина терма жамоаси сафида 45 учрашувда майдонга тушиб, 7 та тўп киритган.



