29 ёшли дарвозабон, чамаси 34 метрдан гол урган хавбек, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 10-тур лауреатлари

Sherzod Nurmatov
30 апр 2026, 15:45
Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 10-турининг энг яхшиларини аниқлади.

10-турнинг энг яхши дарвозабони — Элдор Адҳамов (“Андижон”)

“Андижон” ортда қолган турда “Динамо” устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Албатта, ушбу муваффақиятда андижонликлар посбони Адҳамовнинг ўрни беқиёс. У баҳс давомида, айниқса, биринчи бўлимда бир қатор сэйвларни намойиш этиб, жамоасини голдан қутқарди. Championat.asia сайти ижодкорлари 29 ёшли дарвозабонни энг яхши деб топди.

darvozabon (6).png

10-турнинг энг яхши мураббийи — Илёс Зейтуллаев (“Бунёдкор”)

“Бунёдкор” бу турда “Навбаҳор”ни иродали равишда мағлуб этди (2:1). Бунда “қалдирғочлар” устози Илёс Зейтуллаевнинг жамоага сингдирган характери ўз сўзини айтди. Унинг баҳс учун танлаган таркиби ва ғоялари фойда берди. Championat.asia сайти ғалабани ўз томонига оғдира олган мураббийни энг яхши мураббий номига лойиқ кўрди.

murabbiy (5).png

10-турнинг энг яхши футболчиси — Матия Кривокапич (“Бунёдкор”)

futbolchi (5).png

10-турнинг энг чиройли голи муаллифи — Шоҳмалик Комилов (“Навбаҳор”)

“Навбаҳор” “Бунёдкор” билан баҳснинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Гол муаллифи наманганликлар ярим ҳимоячиси Шоҳмалик Комилов бўлди. У чамаси 34 метрдан белгиланган жарима зарбаси орқали кучли зарба йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди. Шундай қилиб, унинг голи ҳеч бир муҳокамаларсиз турдаги энг чиройлиси деб топилди.

gol (5).png


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia