UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  1 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  3 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  5 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  27 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16

24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 28-турининг энг яхшиларини аниқлади.

 — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари


Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" бу турда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади (0:0). Ушбу натижа қўлга киритилишида қўқонликлар посбони Азизхон Исақовнинг ўрни беқиёс. "Пахтакор" футболчилари учрашув мобайнида бир қатор зарбаларни йўллади, аммо Исақов дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва шерикларини сергакликка чақириб турди. У икки ҳолатда эсда қоларли сэйв намойиш қилди. Шундай қилиб, Исақов Championat.asia вакиллари томонидан турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг яхши мураббийи – Отабек Нарзуллаев ("Машъал")

Турнинг ҳақиқий сенсацияси Қаршида рўй берди. "Машъал" меҳмонда "Насаф"ни мағлуб этди (2:1). Учрашув асосан қаршиликлар устунлигида кечган бўлса-да, мубораклилкар бош мураббийи Отабек Нарзуллаевнинг режаси якунда иш берди. Унинг амалга оширган ўзгаришлари ортидан "Машъал" иккинчи бўлимда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу гол айнан ғалаба келтирди. Шу тариқа, "Машъал" устози Отабек Нарзуллаев тур мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу турда "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, ишончли ҳисобда ғалабага эришди (3:1). Учрашувда олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсов катта саҳнага чиқди. У голларнинг барчасида бевосита иштирок этди. Биринчи гол айнан унинг ёриб киришидан сўнг урилган бўлса, иккинчи голда у ҳужумни кескин тусга олиб кирганди. Шунингдек, киритилган учинчи тўпда ҳам Ғиёсов Абдураззоқовни қулай пас билан таъминлади. Шундай қилиб, терма жамоадан ҳеч ҳам чақирув олмайдиган ОКМК вингери 28-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жасур Жалолиддинов ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" якунига етган турда "Хоразм" билан баҳс юритиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Сўғдиёна"нинг иккинчи голи 90+3-дақиқада жиззахликлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов томонидан урилди, урилганда ҳам жуда чиройли тарзда урилди деб бемалол айтоламиз. Жалолиддиновнинг зарбаси деярли 16 метр масофадан оёқнинг ташқи томони орқали йўлланди ва тўп траекторияси бироз ўзгариши оқибатида уни қайтаришга хоразмликлар дарвозабони шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, Championat.asia ходимлари мазкур голни турни безаб берган гол сифатида қайд этди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика