UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  38 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади Янгиликлар

2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, ОФК 2013 йилдан бошлаб янги мусобақага асос солганди.

U-23 Осиё чемпионати деб номланган мусобақа ҳар икки йилда ўтказилиш йўлга қўйилди. Бу мусобақа ҳар тўрт йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имкониятини беради. Фақат Осиё чемпионати ҳар икки йилда бўлгани учун ҳар иккинчи қитъа чемпионати фақат Осиё чемпионати мақомида ўтади. Масалан, 2013 йилги мусобақа Осиё чемпионати мақомида ўтган. 2016 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтган ушбу мусобақа эса Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи чемпионат бўлди.

Навбатдаги Олимпиада ўйинларига йўлланма бермайдиган чемпионат 2018 йил бўлиб ўтади. 2017 йилда ушбу қитъа чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК тақвимига кўра саралаш ўйинлари 15-23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган.

ОФК мусобақаларни ўтказиш бўлими таклифи билан мусобақнинг финал қисмига Хитой мезбон сифатида танланди. Мусобақа ўйинлари 2018 йил 9-27 январь кунлари Куншан, Чаншу, Цзянин ва Чанчжоу шаҳарларида бўлиб ўтади.

2018 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида 1995 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика