2-лига. "Аҳмад Яссавий" мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда
02 мар 2018 14:07
Янгиликлар
2-лига. "Аҳмад Яссавий" мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда
Келаси мавсумда ПРО лигада иштирок этишни мақсад қилган Тошкент вилоятининг "Аҳмад Яссавий" жамоаси 2-лигага тайёргарликни давом эттирмоқда.
Воҳид Холбоев мураббийлик қилаётган жамоа ўртоқлик учрашувларига зўр берган. Хусусан, жамоа бугун Қибрайда "Пахтакор" ёшларига қарши майдонга чиқиб, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Айтиш керак, "Аҳмад Яссавий" бунгача "Бунёдкор" ёшларини (3:1), мағлубиятга учратган бўлса, "Сурхон"га (2:4) ютқазиб қўйган.
Режага кўра, жамоа шу йилнинг ўзидаёқ ПРО лигада иштирок этиши лозим эди, бироқ айрим сабабларга кўра бу амалга ошмай қолди.
Бош мураббий Воҳид Холбоевга Асқар Жадигеров ёрдам бериб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар