UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Болгария – Англия баҳси Стерлингга нисбатан ирқчилик муносабати билдирилгани учун тўхтатилди  2 00:15Расман: Эркин агент сифатида "Тоттенхэм"ни тарк этган посбон яна жамоага қайтди  3 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:46Евро-2020 саралаш. Украина – Португалия 2:0 (матнли трансляция)  19 23:45Евро-2020 саралаш. Франция уйда Туркияни қабул қилмоқда ва параллель учрашувлар ҳам бошланди (онлайн ҳисоб)  4 23:30МЮ АПЛнинг бошқа клубларига қараганда кўпроқ маош тўлайди  2 23:00Евро-2020 саралаш. Украина – Португалия, Франция – Туркия ҳамда бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди   5 22:45РПЛ жорий мавсумида дарвозага энг кўп зарба берган футболчилар маълум қилинди  8 22:25Шевченко Португалияга қарши баҳс олдидан: "Бу шахматча ўйин бўлади"  5 22:12Санкт-Петербургда яшайдиган ҳамюртларимиз диққатига!  12 21:50Неймар жароҳати туфайли қанча муддат майдонга туша олмаслиги ойдинлашди  4 21:30"Шальке" билан шартномани бекор қилган Тедеско Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийига айланди  3 21:28Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"  14 21:05ЕЧЛ. Гуруҳ босқичининг иккита туридан сўнг, қайси футболчи кўп ва аниқ узатмани амалга оширган?  4 20:45Азар танқидлар ҳақида гапирди  4

18 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих бугун 35 ёшга тўлди Янгиликлар

18 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих бугун 35 ёшга тўлди

2002 йил. “Пахтакор”да катта ўзгаришлар рўй бериб, клуб терма жамоа базаси сифатида шаклланаётган ва шунга муфовиқ тарзда бошқа клубларда тўп тепаётган иқтидорли футболчилар саралаб олинаётган эди.

Жамоага ўша вақтда тайинланган Тачмурод Агамуродов ва Виктор Жалилов каби мурабийлар штабининг эътибори Тошкент вилоятининг “Дўстлик” клуби сафида ўзини кўрсата бошлаган Александр Гейнрихга тушди ва иқтидорли ҳужумчи жамоага қабул қилинди. Ўз олдига янги мақсадларни қўйган жамоа чемпионат стартидаёқ қандай кучга эга эканлигини исботлай бошлайди. Ҳужумкор ва ранг-баранг тарзда ўйнай бошлаган жамоага муносиб қаршилик кўрсатиш бошқа жамоалар учун анча қийинчилик туғдирган эди. Бир қатор футболчилар жумладан Игнатий Нестеров, Зайниддин Тожиев,Гочкули Гочкулиев, Ильдар Магдеев ва ҳикоя қилинадиган қаҳрамонимиз Александр Гейнрих ўша чемпионатнинг кашфиётига айланган эди. Ўз дриблинглари билан минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлган ёш иқтидор эгаси Гейнрихнинг ўйинлари ўзбек футболига янги иқтидор етишиб чиқаётгандан дарак эди. Хатто ёши каттароқ мухлислар унинг ҳаракатларини жамоа афсонаси Хадзипанагизга қиёслашади.



Айниқса унинг юлдузли онлари ўша йили Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида порлайди. Марҳум Виктор Борисов бошчилигидаги ёшлар термаси сафида Нестеров, Иномов, Крушельницкий, Жасур Ҳасанов, Илёс Зейтуллаев каби кучли футболчилар сафида бўлган 18 ёшли иқтидор эгаси рақиб дарвозасига бир нечта тўп киритиб, терманинг мусобақада 4-ўринни эгаллашига ва шу орқали футболимиз тарихидаги илк ёшлар ўртасида мундиалга йўл олишига катта ҳисса қўшади. Айниқса гуруҳ босқичида Қатар ёшларига қарши ўйиндаги хет-трик ва футболка остидаги "бизга ета олмайсизлар" ёзуви кўпчликнинг ёдида бўлса керак. Гейнрих шунингдек ўша мавсумда жамоасининг янгича форматда ўтказилаётган Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиб, якунда 2002 йилнинг Осиёдаги энг яхши жамоаси сифатида тан олинишига муносиб ҳисса қўшади. Таъкидлаш жоизки, мавсум сўнгида қаҳрамонимиз ҳақли равишда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилади.



Одатда мухлислар олқишига сазовор бўлган ҳар қандай футболчига хориж жамоаларидан "совчилар" кела бошлайди. Албатта Саша ҳам бундан мустасно эмас эди. Бир қатор жамоалар орасидан “Пахтакор” раҳбарлари ва футболчи Москванинг ЦСКА жамоасини танлайди ва шу тариқа Гейнрих "ҳарбийлар"нинг янги аъзосига айланади. Таъкидлаш керакки москваликлар таркибида рақобат ўша вақтларда ўта кучли эди. Вагнер Лав, Иржи Ярошик, Ивица Олич каби футболчилар орасидан асосий таркибга кириш осон эмас эди. Устига-устак мурабий Валерий Газзаевнинг ҳамюртимизга унчалик ишонмагани оқибатида Александр кейинги икки йилни асосан захира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлади. Лекин шунга қарамай табиатан ватанпарвар бўлган Гейнрих турли терма жамоаларимиз сафида маҳорат ила тўп тепади. Масалан, БАА мезбонлигида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Гейнрих ва жамоа Аргентина, Испания, малилик футболчиларга қарши ўйнаб, гарчи гуруҳ босқичида бирор очко тўплай олмаганига қарамай, мухлислар олқишига сазовор ўйин намойиш этишган эди. Ўша мусобақада Гейнрихнинг Аргентинага жаримадан киритган шедевр голини кўпчилик эсласа керак.



Гейнрихнинг яна бир юлдузли они 2004 йилги Осиё Кубогига тўғри келади. Ўз таркибига тажрибали футболчилар ва ёшларни жам қилган Равшан Ҳайдарав бошчилигидаги терма ўйини кўпчиликка манзур бўлган эди. Айнан Сашанинг 2-турда Саудия Арабистонига урган голи термамизга ўз тарихида биринчи бор Осиё Кубогининг гуруҳ босқичидан чиқишига замин ҳозирлайди. Чорак финалдаги Баҳрайнга қарши учрашувда ҳам Гейнрих жаримадан ажойиб гол уради ва Қосимовнинг муносиб издоши эканини исботлайди. Афсуски унинг бу голи термамизга ёрдам бермайди ва арабларга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб мусобақани аламли тарзда тарк этади. Шундай бўлсада, термамиз кўрсатган мазмунли футбол мухлисларда термага нисбатан ишонч уйғотади. Ушбу ишонч сабаб мухлислар терма жамоанинг Германияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўл олишига ишона бошлайди. Афсуски ҳал қилувчи раундда турли мурабийлар Геде, Ҳайдаров, Хоугтон каби мурабийлар қўл остида иштирок этган термамиз яна ўша таниш рақиб Баҳрайн билан бўлган плей-офф баҳсларидаги омадсизлик ва кўпчилик ёмон хотиралар билан эсга оладиган япониялик ҳакамнинг мудҳиш хатоси термамизни мундиалдан маҳрум этган эди. Бу орада Гейнрих ҳам ўз жамоасини ўзгартиради ва Москванинг бошқа жамоаси Торпедога йўл олади. Даставвал бу ерда мазмунли ўйинлар кўрсатиб, асосий таркибдан ўрин эгаллаган ҳужумчимиз кейинчалик жароҳат ва бошқа жузъий сабабларга кўра бу ерда ҳам ўз ўрнини йўқотади.



2007 йил бошига келиб у ўзининг жонажон жамоаси “Пахтакор”га қайтишга қарор қилади. Кейинги тўрт йилни ''шерлар'' сафида ўтказган Гейнрих яна бир бора ўз маҳорати ва жамоага бўлган садоқати орқали тошкентлик мухлисларнинг чуқур қалбидан ўрин эгаллайди. Унинг энг эсда қоларли ўйинларидан бири сифатида Осиё Чемпионлар Лигасидан ўрин эгаллаган Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубига қарши сафардаги учрашувни эслашимиз мумкин. Ўша учрашувнинг сўнгги сонияларида жаримадан киритилган ажойиб гол “Пахтакор”га ўта муҳим ғалаба келтирган эди.



Терма жамоада эса бу вақтлар оралиғида унинг унчалик омади юришмади дейиш мумкин. Даставвал Рауф Инилеев, кейинчалик эса Миржалол Қосимов кўпроқ Максим Шацких, Улуғбек Бақоевларга ишонч билдиришади. Шундай бўлсада, мухлислар термада доимо Гейнрихни кўришни исташар эди. Яққол мисол сифатида, 2009 йил бўлиб ўтган Тошкентдаги Босния ва Герцеговинага қарши учрашувни айтиб ўтишимиз мумкин. Ўша учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мухлислар бир овоздан ''Саша'', ''Саша'' дея мурабий Миржалол Қосимовдан уни таркибга киритишни талаб қилишгани ва футболимиз афсонаси уни кейинги баҳсларга жалб қилганини кўришимиз мумкин.



Терма жамоа постига Вадим Абрамов келгач, Гейнрихнинг ҳам термадаги мазмунли ўйинлари қайта бошлайди. 2011 йилги Осиё Кубогида термамиз ёрқин ўйинлар намойиш этиб мухлисларимиз кўнглидан жой эгаллаган эди. Ўша мусобақа қаҳрамонлари сафида бўлган Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Улуғбек Бақоев каби футболчилар қаторига қаҳрамонимизни ҳам қўшиш мумкин. Шу сабабга кўра, бир нечта футболчиларимиз қатори Гейнрих ҳам келаси мавсумни хорижда, аниқроғи, Жанубий Кореянинг ''Ульсан Хюндай'' клубида бошлайди. Ўйин услуби корейсларнинг тактикасидан фарқ қиладиган Саша учун бу ерда тўп тепиш бироз қийинчилик туғдиради. Бу ерда бир мавсум ўйнаган футболчимиз учун келаси манзил Бирлашган Араб Амирликларининг ''Эмирейтс''клуби бўлади. Ярим мавсум мобайнида тўп тепган футболчининг бу ердаги эсда қоларли вазиятларидан бири сифатида, Афсонавий Диего Марадонанинг жамоасига акробатик тарзда киритилган голни айтишимиз мумкин. Мавсум ярмида Қозоғистоннинг ''Áктобе" жамоасига бориб қўшилган Гейнрихнинг термадаги ишлари яна орқага кета бошлайди. Биргина мағлубият сабаб истеъфога чиқарилган Вадим Абрамов ўрнини яна Миржалол Қосимов эгаллайди. Бир ҳужумчи билан ўйнашни хуш кўрувчи Қосимов термасида асосий урғу Бақоевга қаратилган эди. Шу сабаб Гейнрих учун терма жамоа эшиклари ёпилган эди.



Таъкидлаш жоизки унинг Қозоғистондаги фаолияти ёмон бўлмади. Фақатгина ярим мавсум мобайнида Тошкентнинг ''Локомотив'' жамоасида ўйнаганини айтмаса, Гейнрих фаолиятининг сўнгига қадар қўшни юртда ўтказади. Яна бир жиҳатни қайд этиш жоизки, қай ерга ўтмасин унинг трансферидан жонажон жамоаси ''Пахтакор'' ҳам фойда кўрарди. Албатта бундай садоқатли футболчилар кўп ҳам бўлавермайди.



Гейнрих учун энг катта орзу термамиз билан бирга жаҳон чемпионатига бориш эди. Терма жамоа бош мурабийи этиб тайинланган Самвел Бабаян Сашани яна бош жамоага қайтаради. Кўпчилик уни ''қария''га чиқарганига қарамай Александр ҳамон терма бу термага керакли эканини исботлай олади. Саралаш ўйинлари доирасидаги бир неча голлар фикримизга исбот бўла олади. Афсуски, якунда биргина гол етмагани сабаб термамиз тарихий натижа қайд эта олмайди ва бир неча футболчилар қатори Гейнрихнинг ҳам орзуси саробга айланади. Жанубий Кореяга қарши ҳал қилувчи учрашув якунланиши билан қаҳрамонимиз кўзда ёш ила терма жамоа билан хайрлашганини эълон қилади. Йил сўнгида эса у бутсаларини ҳам михга илади.


Мақсуд Яҳёев





Бугун Александр Гейнрих бугун 35 ёшга тўлди. Биз сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан Сашани таваллуд аёми билан табриклаймиз! Барча эзгу ниятларни тилаб қоламиз. Мураббийлик фаолиятида унга омад тилаймиз!

Рейтинг: +75   

Фикрлар

+9   
06 окт 15:23:53
Amir Radjabov
Йиг'лашини ку'риб сочларим "тикка" бу'п кетти, мана Ватан туйг'уси ва ишига бу'лган садокат. Саша поздравляю с днем Рождения!!! Мы тебя любим и гордимся что у нас был такой нападающий.
+8   
06 окт 16:12:38
антакия
Nizomiddin Mamatqulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Pasportda 35yosh xayotda 45yosh
10 еш эмас 5 ещга урдирган ешини деп эшитганман узи 79 лекин 84 килган паспортини Ангрендан яхши танийдиган одамдан эшитганман.
+7   
06 окт 15:08:53
Yaxuu)
Узи 35 синфдошлари 38
+5   
06 окт 17:56:29
Bars@7070@,
Узида Ангренда футбол интернатда укиганман.Гейнрих 81 йилда тугилган 84 йил метирка килиб Тошкентга Титовга укишга кирган.лакаби Мартин.Илёсам (зейтуллаевам)81йил
+5   
06 окт 15:22:42
15-Accaunt
Шу уринда футбол мутассаддиларидан, рахбариятидан, СА ходимларидан илтимос килардим Гейнрих бн хайрлашув окшомини ташкиллаштирилса яхши иш буларди. У бунга лойик.
+4   
06 окт 16:26:46
сугдиена-динамо
ФУТБОЛИМИЗДА УСИШ ЙУК. МУРРАБИЙЛАРИМИЗНИ САВИЯСИ ШУНГА МАЖБУР КИЛАДИ. ЗАРЯДКАНИ КИЛАДИ ВА ОТА ОНАСИ БИРОР НАРСА ОТСА УШАНИ ОЛИБ КЕТАДИ ТАКТИКА ВАТАНПАРВАРЛИК УЛАРДА ФАКАТ ОАВ ГА ИНТЕРЬВЮ БЕРИШГАНДА ОЧКО ОЛИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ТАЙЕР ШАБЛОН ХОЛОС МАКСАД ПАЙТИ КЕЛГАНДА ФОЙДАЛАНИБ КОЛИШ КОЛГАНИГА ТУПУРИШГАН УЛАР ШАХСИЙ МАКСАДИ НАФСИ БИРИНЧИ УРИНДА БУЛАДИ ЧУНКИ УЛАР ЯЗШИ БИЛИШАДИ БОШКА СОХА ВАКИЛЛАРИ УН МИНГ УЧУН УН ЙИЛГА КАМАЛИШИ МУМКИН УЛАР ЭСА МИЛЛИАРДЛАБ ХАЛКНИ ПУЛИНИ КУККА СОВУРИШИБ ЯНА ЧУНТАКЛАРИНИ КАППАЙТИРИБ ОЛИШИБ БЕЗРАЙИБ УТИРИШАВЕРАДИ БИЛИШАДИКИ УЛАРГА АНИК ХЕЧ КАНДАЙ ЖАЗО КУЛЛАНИЛМАЙДИ ВА БИЗ МУХЛИСЛАРНИ АЗОБ УКУБАТЛАРИМИЗ УЛАР УЧУН БИР ТИЙИН
+4   
06 окт 16:14:15
сугдиена-динамо
КАНИ ЭДИ САША СЕРВЕР МАКС ТЕМУР ВА БОШКА ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗ БИЛАН ХАЙРЛАШУВ УЧРАШУВИ ТАШКИЛЛАШТИРИБ УЛАРНИ МУНОСИБ ТАКДИРЛАБ КУЗАТИШ КЕРАК. САША ФУТБОЛЧИЛИК ПАЙТИДА МАЙДОНДА ПИСИБ ЮРМАСДИ ПОРТЛАБ УЙНАРДИ У МАЙДОНДА ПАЙТИ КАНДАЙДИР БИР КУТИЛМАГАН ХАТТИ ХАРАКАТЛАРИ БИЛАН ЕДДА КОЛАР ЭДИ. ЭНДИ СЕХРЛИ ТАЕКЧА МАВЗУСИДА БУ МАНИ ШАХСИЙ ФИКРИМ КАЙСИДИР УЙИНДА ЖАМОАНИ ТОРТИБ КЕТГАН БУЛИШИ МУМКИН ЛЕКИН ХАКИКИЙ СЕХРЛИ ТАЕКЧА БУ МТЖ МИЗНИ ЖЧ ГА ОЛИБ ЧИКИШДА КАТТА ХИССАСИНИ КУШГАН УЙТНЧИГА НИСБАТАН ИШЛАТИЛИШИНИ ХОХЛАЙМАН БИЗ МУХЛИСЛАРНИ ОРЗУИМИЗ МТЖНИ ЖЧ ДА КУРИШ ШУ ЙУЛДА КИМНИ КАТТА ХИССАСИ ТЕГСА УШАНГА НИСБАТАН ИШЛАТСАК ТУГРИ БУЛАРДИ БЕКОРГА АЙТИШМАГАН УЧУВЧИНИ ОРЗУСИ БАЛАНДЛИК БИЗ МУХЛИСЛАРНИ ОРЗУИМИЗ МТЖМИЗ ЖЧ ФИНАЛ КИСМИГА ЧИКИШИ ВА УШБУ ХОДИСА ХОЗИРГИ САРАЛАШ ЦИКЛДИ ЮЗ БЕРИШИНИ ЧИН ЮРАКДАН ХОХЛАЙМИЗ. САШАНИ КЕЙИНГИ ИШЛАРИГА ОМАД ФУТБОЛИМИЗ УЧУН ЧИН ЮРАКДАН ХАРАКАТ КИЛГАН ФУТБОЛЧИЛАРДАН БИРИ ЭДИ МАН СЕРВЕР НИ ТУГИЛГАН КУНИДАГИ ПОСТГА ХАМ УЗ ФИКРИМНИ ЕЗГАН ЭДИМ УЗБЕКИСТОНДАГИ БИРОРТА ФУТБОЛЧИНИ ПАЛОН ЕШГА КИРГАНИ ТУГРИСИДАГИ ХАБАРЛАРГА УМУМАН ИШОНМАЙМАН ЧУНКИ БИЗНИ ФУТБОЛИМИЗДА ЗАРЯДКА ДЕГАН ИЛЛАТ БОР ВА ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗНИ КАЙДНОМАДАГИ ИСМИ ХАМ АНИК УЛАРНИ ТУГИЛГАН КУНИДА КУЙИЛГАНЛИГИГА ХАМ ШУБХАМ БОР ЧУНКИ ЦЛАРНИ ХАММАСИНИ МЕТРИКАЛАРНИ КАЛБАКИ БИЗДА МУРАББИЙЛАР ФУТБОЛНИ ШУНДАЙ ТУШУНИШАДИ УСМИРЛАР ВА ЕШЛАР УРТАСИДА ХАЛКАРО ТУРНИРЛАРДА НАТИЖАНИ АСОСИЙ ОМИЛИ БУ ЗАРЯДКА ДЕБ ШУНИНГ УЧУН ХАМ БИЗНИ
+4   
06 окт 15:35:22
SAMOVIY_NUR
uyimizda bu futbolchiga ko'p yugurmay shalpayib yurgani, juda oson va chiroyli yiqilgani uchun "latta" deb laqab qo'yilgandi. Lekin termadagi eng sevimli futbolchimiz shu bo'lgan. Termada hech kimni tanimasak ham shuni tanirdik. arablarni dodlatadigan texnika, arablarni yig'latadigan yiqilishlar, zarbalar... Uni o'yinini ko'rish zavq edi maydonda g'alaba uchun o'ynayotganga umuman o'xshamasdi, shunchaki muxlislar uchun spektakl qo'yardi. Xunuk bo'lsada ijobiy ma'noda oilamizga sevimli "latta" futbolchi edi.
+3   
06 окт 17:56:03
Umidjon Hamroyev
kelajakda murabbiylik shlariga ham omad tilayman. murabbiylikda ham noodatiy qarorlari bilan doimo muxlislarni xursand qilib yursin
+3   
06 окт 17:21:55
Ҳақиқат
У 35 га кирдими ёки 38 ёшга?! Тўғрисини айт Саша неччи ёшдасан
+3   
06 окт 16:10:46
SNAYPER 10
Ким билади Ким билмиди билмадимку ўз вақтида Баварияни этиборига тушган фақат Пахтакор мутасаддилари отни калласидай пул сўрашган. Шунинг учун трансфер амалга ошмаган.
+3   
06 окт 15:16:00
SAF_Legenda
Qosimovning shaxsiy ğarazi tufayli termadan haydalgan tillabola. Uning aybi u õz vaqtida Bunyodkorga chaqirganida bormaganida edi. Afsuski qosimov shunday futbolchini termadan uzoqlashtirib xato qilgan edi. Geynrix ikki bora qosimov xato qilganini isbotlay olgan talant egasi. Birinchisi Abramov vaqtida termada qayta porlagani bõlsa ikkinchisi Babayan vaqtida Taktikasiz mazmunsiz õyinda xam Termani yagona qutqaruvchisi bõlgan vaqtida. Geynrix Õzbek xalqi xech qachon unutmaydi sizni. Uzbdagi yagona kutilmagan qarorlari bilan xammani lol qoldira oladigan yagona iqtidor egasi...
+3   
06 окт 15:14:49
Nizomiddin Mamatqulov
Pasportda 35yosh xayotda 45yosh
+1   
06 окт 22:26:14
Baxt Amirov
Гейнрих учун лайк босворила
https://www.instagram.com/tv/B3PeyGRnolN/
+1   
06 окт 16:34:40
ORIF
Сашажоним-Сашақизғалдок
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг