"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди
25 фев 16:43
Янгиликлар
"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди
Улар Италия полицияси ва маҳаллий ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларига шундай жавоб қайтаришди.
Вазият қандай эди?
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг 1/8 финалига йўлланма берувчи ҳал қилувчи баҳс бугун Бергамо шаҳрида бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда дортмундликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Бироқ жавоб ўйини олдидан мухлислар жиддий тўсиқларга дуч келишди:
Сешанба куни Италия полицияси "Боруссия" мухлислари жойлашган меҳмонхоналарда рейдлар ўтказди;
Айрим немис фанатларининг Италияга кириши умуман тақиқланди;
"Аталанта" клуби "хавфсизлик нуқтаи назаридан" баъзи немис мухлислар гуруҳларига чипта сотишни чеклаб қўйди.
"Оғир юрак билан бойкот эълон қиламиз"
"Südtribune" мухлислар альянси ушбу ноҳақликларга қарши кескин баёнот билан чиқди:
"Федерал полиция Германия аэропортларида асоссиз сабабларга кўра бугунги ўйинга кириши тақиқланган 300 нафар ультрасни қўлга олиш мақсадида тинтувлар ўтказмоқда. Бу тақиқлар суд орқали бекор қилинган ва тўхтатиб қўйилган бўлишига қарамай, улар шундай қилишяпти.
"Боруссия" мухлислари еврокубоклардаги 16 йиллик узлуксиз иштироки давомида бирор марта бундай ҳолатга дуч келишмаган. Барча суд қарорлари бизнинг фойдамизга ҳал қилинган бўлса-да, мухлислар ўйинга кириш учун турли юридик жараёнлардан ўтишга мажбур қилинмоқда.
Шундай вазиятда, оғир юрак билан жамоани меҳмондаги ўйинда қўллаб-қувватламаслигимизни эълон қилишга мажбурмиз. Шу билан биргаликда, бундай чоралар одатий ҳолга айланиб қолмаслиги учун биз Fanhilfe Dortmund билан биргаликда апелляция берамиз".
Кўринишидан, бугун "Боруссия" Бергамодаги қайноқ стадионда мухлисларининг ёрдамисиз, катта босим остида ҳаракат қилишига тўғри келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар