12 йиллик фаолиятдан сўнг Де Хеа “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Унинг фаолиятидаги ёрқин сейвларидан иборат фотомақола
10 июл 2023 14:30
Янгиликлар
12 йиллик фаолиятдан сўнг Де Хеа “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Унинг фаолиятидаги ёрқин сейвларидан иборат фотомақола
Ҳаммаси шу ерда тугади – Давид Де Хеанинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси тугади, томонлар янги шартнома борасида келишиб олишмаган. Клубда 12 йил ўтказган дарвозабон кетмоқда... Испаниялик дарвозабонинг ёрқин фаолиятини эслаш учун эса энг маъқул вақт.
2011 йилда афсонавий Эдвин ван дер Сар ўз фаолиятини якунлади. Унинг ўрнига Алекс Фергюсон яқин ўн йилликнинг энг зўр дарвозабонларидан бири бўлиши тахмин қилинган “Атлетико”нинг 21 ёшли дарвозабони Давид Де Хеани танлади.
Сер Алекс келишувдан жуда мамнун эди. МЮдан Петер Шмейхель кетганидан сўнг ва Ван дер Сар келгунга қадар бўлган вақт орасида Ферги жаноблари бир нечта дарвозабондан фойдаланишга мажбур бўлганди. У бу сафар бундай хато қилишни истамади ва фаолиятидаги энг ажойиб трансферлардан бирини амалга оширди.
Де Хеанинг дебюти жуда омадли ўтмади. У “Ман Сити”га қарши Суперкубок баҳсида ҳар икки голда ҳам хатога йўл қўйди. Бироқ ушбу учрашувда “Қизиллар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув якунланганидан сўнг Фергюсон ёш дарвозабонининг ёнини олди.
“Иккинчи голда Де Хеани итариб юборишди, бунинг учун ҳакам қўполлик қайд этиши лозим эди. Де Хеа АПЛга хуш келибсан”,-деб фикрини якунлаганди ўшанда Фергюсон.
2011/12 мавсумнинг учинчи турида “Арсенал”га қарши учрашувда 1:0 ҳисоб бўлаётган вақтда Де Хеа Ван Персининг пенальтисини қайтарди. Учрашув эса 8:2 ҳисоби билан якунланганди. Агар ўшанда “тўпчилар” ҳисобни тенглаштирганида эди, ҳаммаси бошқача бўларди. Бироқ Де Хеа бунга рози эмас эди...
Бироқ Девид ҳақиқатан ҳам Англияда мослашишда қийинчиликларга дуч келди. Жусаси кичик дарвозабон тўпга чиқишида ўзидан анча катта футболчиларга имкониятни бой бериб қўярди. Шу сабабли дастлабки турлардан сўнг испаниялик “бонка”га ўтиришга мажбур бўлди. Булар ҳам етмаганидек, Де Хеа дўкондан пончик ўғирлагани учун ҳибсга олинди. Ўшанда у тилни билмагани сабабли полиция ходимларига пули уйда қолиб кетганини тушунтира олмаган.
Шу тариқа, ёш дарвозабон янги йилга қадар захира дарвозабони бўлиб қолди. Бироқ Линдегор жароҳати барчасини ўзгартирди ва Давид “Челси”га қарши учрашувда яна майдонга қайтди. У Матанинг жаримадан йўллаган аниқ ва кучли зарбасини қайтарди. Шундан сўнг Сер Алекс уни №1ГА ишонди.
Девид ўз ишончини ажойиб сейвлар билан оқлади. Мисол учун, у 2012/13 йилги Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Фабио Коэнтраунинг зарбасини шундай қайтарди. Бернабеуда жамоаси учун муҳим бўлган дурангни тақдим этди.
Бу эса Де Хеанинг Англиядаги биринчи ва охирги чемпионлиги. У Фергюсон билан шампанга чўмилган бўлса керак. Де Хеа ҳақидаги барча шубҳалар ўша вақтга келиб йўқолган эди: Премер лигада 28 та ўйинда 26 та гол ўтказиб юборди, 11 та ўйинда эса ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фергюсон кетганидан сўнг МЮда ишлар ортга кета бошлади, бироқ қаҳрамонимиз жамоани олдинга ундашда давом этаверди. Бейнснинг ушбу зарбасидан сўнг амалга оширилган сейв йил давомида мухлислар ва мутахассисларнинг тилидан тушмади. Бу сейвнинг муҳимлигининг яна бир сабаби учрашувнинг сўнгги дақиқаларида содир бўлганди.
Де Хеанинг ажойиб ўйини “Реал Мадрид”ни ҳам илҳомлантирди ва улар дарвозабон учун курашга қўшилди. 2015 йилда испаниялик Мадридга қайтиши мумкин эди, бироқ трансфер кунининг сўнгги дақиқаларида трансфер барбод бўлган. Сабаб сифатида “Манчестер Юнайтед” офисидаги эскирган факс машинаси айбдор қилиб кўрсатилди. Лекин кейинчалик аслида умуман ҳеч қандай факс машинаси йўқлиги очиқланди. Орадан кўп ўтмай Давид яна янгиланган 4 йиллик шартнома имзолади.
Йиллар ўтди ва Де Хеа “Манчестер Юнайтед”да энг зўр эди. Мухлислар уни 2013/14, 2014/15, 2015/16 йилги мавсумларда энг яхши футболчи сифатида танлади. Фақатгина 2016/17 йилги мавсумда Андер Эррера ушбу совринни қўлга киритди.
2017/18 йилги мавсумда Давид ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. Ушбу мавсумда испан фаолиятидаги энг зўр ўйини намойиш этди. 2017 йил, 2 декабрь! “Арсенал”га қарши баҳс. Ушбу ўйинда Де Хеа 14 сейв қилди ва жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу АПЛда рекорд ҳисобланади. Ҳозиргача ҳам ҳеч бир дарвозабон ушбу рекордни такрорлай олмади.
Ушбу мавсумда испаниялик 18 та учрашувда нолга турди ва фаолиятида илк бор «Олтин қўлқоп»ни қўлга киритди.
Дахшатли ва мукаммал мавсумдан сўнг Де Хеада пасайиш бошланди. У ўзидан кутилган ўйини кўрсата олмай қолди. ЕЧЛнинг чорак финалида “Барселона”га қарши баҳсда Мессининг тўғри зарбасини ўтказиб юборди.
Хатоларга қарамай Де Хеа баъзи ўйинларда ақлбовар қилмас ҳаракатларни амалга оширди. Мисол учун , “Тоттенхем”га қарши ўйинда 11 та севй қилди!
Йилдан йилга МЮнинг Евро кубокларда омади юришмай қолди. Улар 2020 йилда Европа лигасининг ярим финалида “Севилья”га мағлуб бўлди. 2021 йилда эса финалда "Вильярреал"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда Де Хеа ҳеч бир пенальтини қайтара олмади ва ўзи сўнгги бўлиб зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди. Сер Алекснинг ўзи майдонга дарвозабонга тасалли бериш учун чиқди.
Шундан сўнг Манчестерликларнинг раҳбарияти Де Хеанинг даври ўтди деб ҳисоблашди ва клуб тарбияланувчиси Дин Хендерсонга имкон бермоқчи бўлишди. Бироқ Де Хеа 2021-22 мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди ва Хендерсонга ҳали борлигини исботлаб қўйди.
Шу йилнинг март ойида Сер Алекс Де Хеага махсус қўлқопни топширди. Давид клуб тарихда энг кўп қуруқ ўйин кўрсатган дарвозабонга айланди.
2023 йилнинг 28 май санаси. АПЛнинг сўнгги тури. Давид Де Хеа Митровични 11 метрдан йўллаган зарбасини қайтарди. Бу эса унинг АПЛдаги сўнгги ўйини бўлиб қолди.
Ушбу учрашувдан сўнг Де Хеага мавсумнинг энг яхши дарвозабони учун топшириладиган “Олтин қўлқоп”ни тақдим этишди.
Яқин тўрт ой давомида МЮ ва Де Хеа янги шартнома бўйича музокаралар олиб боришди. Охир-оқибат улар келишувга эриша олмади.
Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги ўн йилликдаги энг зўр ўйинчиларидан бири жамоа билан хайрлашди.
Фикрлар