Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди

Mirjalol Normatov
22 ноя 2025
Англиянинг "Гримсби таун" жамоаси Ричард О'Доннелни "Дерби Каунти"дан бир ҳафтага ижарага олди.

Гап шундаки, "Гримсби"нинг дарвозабони Кристи Пим сўнгги ўйинда қизил карточка олди. Шу орқали жамоада бирорта дарвозабон қолмади. Шу боисдан клуб тезкорлик билан дарвозабон ижарага олиш вариантини маъқуллади. Шанба куни 37 ёшли О'Доннел "Гримсби Таун"да "Суиндон"га қарши ўйинда дебют қилади ва бу унинг ягона баҳси бўлади.

"Гримсби Таун" мамлакатнинг 4-даражали дивизионида иштирок этади. Ушбу жамоа Англия Лига Кубогида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal