UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  0 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  9 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  3 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  5 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  23 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  19 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3

10-синфда ўқиётган ва Суперлигада ажойиб голлар ураётган Жасур Жалолиддинов билан суҳбат Янгиликлар

10-синфда ўқиётган ва Суперлигада ажойиб голлар ураётган Жасур Жалолиддинов билан суҳбат

2019 йилги мавсумда "Бунёдкор"нинг асосий таркиби 95 фоиз ўз академияси тарбияланувчиларидан ташкил топмоқда.

Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа сафида бир қатор ёшлар Суперлигада ўйнашмоқда. Улар орасида Жасур Жалолиддинов ажралиб турибди десак муболаға бўлмаса керак. 2002 йилда таваллуд топган ярим ҳимоячи "Навбаҳор" билан Фарғонадаги баҳсда Суперлигадаги ўзининг бирини голини уришга муваффақ бўлганди. Ўтган тур "Андижон" дарвозасига узоқ масофадан ажойиб гол уришнинг уддасидан чиқди. Биз ёш футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Навоийдаги уйимизнинг олдида катта стадион бўларди. Ёшлигимдан футболга қизиқардим, у ерда мендан катта болалардан иборат жамоа машғулот ўтказарди. Ҳозир "Насаф"да ўйнаётган Ислом Кенжабоев ва у билан тенгдош бўлган болалар билан бирга шуғулланишни бошлаганман. Асрор Пирназаров менинг биринчи мураббийим бўладилар. Баъзида машғулотлардан кейин мен билан алоҳида шуғулланардилар.

- "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгансиз?

- Самарқандда мусобақа бўлганди. У ерда "Бунёдкор"нинг 2000 йилда туғилган футболчиларидан иборат жамоага қарши ўйнаганмиз. Ўшанда "Бунёдкор"да Отабек Ғуломхўжаев мураббий эди. Ўйиндан кейин шу инсон менга "Бунёдкор" академиясига келишимни маслаҳат берганлар. Кейин Тошкентга келганман. Академияда 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоанинг мураббийи Сергей Чигодаев эди. Шу тариқа "Бунёдкор"даги фаолиятим бошланган.



- Профессионал футболчи бўлишингизда қайси мураббийларнинг хиссаси катта бўлган?

- Биринчи мураббийим Асрор Пирназаров, "Бунёдкор"даги биринчи мураббийим Сергей Чигодаевга катта раҳмат айтаман. Катта футболга кириб келишда мана шу мураббийларнинг хизмати катта бўлган. Бундан ташқари ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган Темур ака Бобохоновга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бундан ташқари марҳум Акмал Рисқуллаевни ҳам эслаб ўтишим керак. Бу инсон Сергей Чигодаев билан бирга бизнинг жамоани бошқарганлар. Бу мураббий қўл остида хориждаги кўплаб мусобақаларга борганмиз. Илоҳим жойлари жаннатда бўлсин. Чигодаев ва Рисқуллаев бошчилигида Малайзиядаги мусобақада ПСЖ ёшларига қарши ўйнаганмиз. Учрашувда ҳисобда ортда қола туриб ютиб кетгандик. Жарима тўпидан гол ургандим, пенальтилар сериясида эса ғалаба қозонгандик. Ўйиндан олдин мураббийларимиз барчамизни йиғиб жуда таъсирли гапларни айтишганди, ўша гаплар ҳамон ёдимдан чиқмайди.

- Футболчи бўлишдаги қийинчиликлар бўлган деб эшитганмиз...

- Албатта қийинчиликлар бўлган. Ўша қийинчиликларни енгиб ўтиш ҳам анча оғир бўлган. Аммо ўз олдимга қўйилган мақсад сари интилишда давом этаверганман. Тоғаларим, бувимнинг ишончи ҳам менга мададкор бўлган. Ён атрофимдаги инсонлар, мураббийларим ва яқинларим менга доим ёрдам беришган. Мана шу даражага чиқишда қанчалик қийналганимни яратган кўриб турибди. Кўплаб инсонларнинг меҳнати сингган, кўплаб чиғириқлардан ўтганман шу боис ҳам осонгина юлдузлик касалига чалинмайман, бунга ваъда бераман.

- Шу даражага чиқишингизда кимларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Кўплаб инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Аниқ битта одамни айтсам қолганлар хафа бўлиб қолиши мумкин. Юқорида айтганимдек марҳум мураббийим Акмал Рисқуллаевнинг шу кунларни кўра олмаганлари мен учун армон бўлиб қолди. Урган голларимни кўрганларида, ютуқларимни кўриб жуда хурсанд бўлардилар.



- Бугунги кунда "Бунёдкор"ни тажрибали Вадим Абрамов бошқармоқда. Ушбу мураббий ҳақида қандай фикрдасиз?
- Вадим Карленович жуда кучли мураббий, буни барча билади. Жуда оғир-босиқ, барча нарсани ўйлаб бажаришни, нима тўғри, нима нотўғри эканлигини босиқлик била тушунтира оладилар. Кўп ҳам кўп гапирмайдилар, лекин энг керакли нарсаларни айтадилар. Оддий нарсадан фожиа ясамайдиган инсон. 16 ёшимда менга мана шундай асосий таркибда имконият бермоқдалар, мен эса ўз навбатида бу исоннинг ишончини оқлашга мажбурман.

- Бу мавсум ҳозирча 4та ўйиннинг барчасида асосий таркибда майдонга тушдингиз. Аммо ҳеч бир учрашувда тўлиқ ўйнамадингиз. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқми ёки Абрамов ёш бўлганингиз учун сизни аямоқдами?

- Дастлабки икки турда деярли 80 дақиқа ҳаракат қилдим. "Навбаҳор" билан ўйинда эса кичик жароҳат олгандим, у ҳали тўлиқ битгани йўқ. Шу боис "Андижон" билан баҳсда оғриқ сездим ва бош мураббий мени алмаштирди. Бир нарсани айтмоқчиман, мураббий менга қанча имконият берса шунча ўйнашга тайёрман. Мураббийнинг ҳар бир қарорини ҳурмат қиламан ва менга тақдим этилган ҳар бир дақиқанинг қадрига етаман. "Бунёдкор" учун керак бўлса 120 дақиқа ўйнашга ҳам тайёрман.

- Узоқдан кучли зарба бера олиш бу сиза туғмами ёки машғулотлар самарасими?

- Қайси мураббий билан ишлаган бўлсам, барчаси вазият тўғри келса узоқдан зарба беришимни айтишган. Тўғри балки бу туғма бўлиши мумкин, лекин машғулотларда ўз устимда ишламасам ёки буни такрорлаб турмасам кейинги сафар ҳеч нарса ўхшамайди деб ўйлайман. Барчаси меҳнат, машғулотларда ишлаш ва тайёргарликка боғлиқ. Тўғри "Андижон" билан ўйинда узоқдан гол урдим, аммо ҳеч қачон тўхтаб қолмайман. Яна узоқдан гол уришни истайвераман.



- Ўзбек футболчиларидан кимга ҳавас қиласиз?

- "Бунёдкор" клубининг собиқ ҳужумчиси Элдор Шомуродовга кўпроқ ҳавас қиламан. Элдор ака билан жуда яқинмиз, ҳозир ҳам гаплашиб турамиз. Яқин акаларимдан бири. Элдор ака барча нарсага ўз меҳнатлари билан эришганлар. Шу боис уларга ҳавас қиламан. "Ростов"да ва Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятда доим омад тилаб қоламан.

- Хорижданчи?

- "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйинларини кўриб бораман. Унинг ўйинлари жуда ёқади, ҳаракатларини такрорлашга уринаман. Аммо ҳеч ким Мессидек бўла олмайди, у дунёда битта.

- Чет элда қайси клуб мухлисисиз?

- Англиянинг "Манчестер Сити" клубига мухлислик қиламан. Уларнинг ўйини, тизими ёқади. Сотиб оладиган футболчиларнинг сифати менга манзур келади.

- Жасур Жалолиддинов бир кунда қанча вақтини ижтимоий тармоқларга сарфлайди?

- Бўш вақтларимда ижтимоий тармоқларга кириб тураман, аммо аниқ қанча вақт ажратишимни билмайман.

- Ҳозир қаерда таҳсил олаяпсиз?

- Бугунги кунда Чилонзор туманида жойлашган 162-мактабда 10-синфда ўқийман.

- Бу мавсум "Бунёдкор" таркиби ёшариб кетди. Жамоанинг мақсади қандай?

- Тўғри айтасиз "Бунёдкор" таркиби анчагина ёшариб кетди, кўплаб футболчилар кетишди. Шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳам шундай бўлди деб ўйлайман. Аммо Вадим Абрамов мана шу ёшлар билан ҳам натижа кўрсатса бўлишини исботлаб қўйди. "Бунёдкор" таркиби ўзгарди, аммо клубнинг мақсади ўзгаргани йўқ. Имкон қадар юқори ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Биз ҳар бир ўйинда худди финалга тушгандек ўйнаяпмиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика