

"Уйга қайтаман шекили", - деб ёзиб қолдирган Машарипов.
Маълумот учун, Машарипов "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "шерлар" сафида 181 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 33 та гол ва 58 та ассист бор. У "Пахтакор" билан тўрт марта Ўзбекистон чемпиони ва 2 марта Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонган.




