UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  2 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   0 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  3 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  2 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  1 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6

1 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган футболчи, жамоаси мағлубиятга учрамаслигини таъминлаган посбон — Суперлигада 22-тур лауреатлари Янгиликлар

1 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган футболчи, жамоаси мағлубиятга учрамаслигини таъминлаган посбон — Суперлигада 22-тур лауреатлари

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида 22-тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Термизликлар дарвозабони 22-турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоаси Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг (1:1) ўйнашида катта ҳиссасини қўшди. Легионер футболчи дарвозасини ишончли тарзда қўриқлагани учун тур дарвозабони бўлишга эришди.  


"Пахтакор" ҳимоячиси Дилшод Саитов "Championat.asia" талқинида 22-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Дилшод Саитов 1 та гол ва 1 та ассист қайд этиб, "Турон" устидан қозонилган йирик ғалабада жонбозлик кўрсатди. 



"Пахтакор" аъзоси Дилшод Саитовнинг олис масофадан "Турон" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 22-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Қанот вакили "Турон" билан баҳсда чамаси 25 метрдан зарба бериб, Ҳумоюншох Сайётовни ожиз қолдирди ва ҳисобни очди.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 22-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Қаршиликлар ушбу тур меҳмонда "Навбаҳор"ни мағлуб этишди (1:0). Тур марказий баҳсида жамоасини ғолиблик сари етаклагани боис Бердиев ҳақли равишда тур мураббийига айланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика