RU

Последние новости

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  18 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Қўқон-1912" мухлисларни 22 март кунги очилиш баҳсига таклиф этмоқда Новости

"Қўқон-1912" мухлисларни 22 март кунги очилиш баҳсига таклиф этмоқда

Хабарингиз бор, "Қўқон-1912" жамоаси ўтган мавсумда Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида уй учрашувларини ўтказди.

Қувонарлиси, эндиликда "Марказий" стадиони тўлиқ таъмирланди ва жамоамиз Про лиганинг 2-турида ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

22 март куни 16:00 да бошланадиган очилиш учрашувида жамоанинг 12-футболчиси бўлиб, "Қўқон-1912" жамоасини қўллаб-қувватланг.

Шунингдек, "Қўқон-1912" футбол клуби ҳамиша ва ҳамма вақт ўз мухлисларни алоҳида қадрлайди. Футбол учрашувининг танаффус вақтида совғали лотерея ўйналади. Ўйинини кўриш учун сотиб олинган чипта рақамлари лотерея ўйинида қатнашиш имконига эга бўлади. Лотерея ўйинида ғолиб бўлган мухлислар эса қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритади.

Футболга ташриф буюринг ва уйга қимматбаҳо совға билан қайтинг!

"Қўқон-1912" жамоаси барча футбол ихлосмандларини "Марказий" ўйингоҳига чорлайди!

Унутманг! "Қўқон-1912" жамоаси мухлислар учун ўйнайди ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика