Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)
20 сен 18:05
Новости


Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)
"Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 LIVE
20 сентябрь 2025 йил. Урганч, "Хоразм" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Амир Галеев, Данил Яценко, Ферузбек Ҳидоятов
Назоратчи: Олег Дачев
ВАР ҳаками: Равшан Абдуваҳидов
АВАР ҳаками: Александр Буров
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов
"Хоразм": 39.Артём Потапов, 2.Диёрбек Ортиқбоев, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Хазратжон Турсунқулов, 9.Жасур Азимов, 10.Муродбек Бобожонов, 15.Владимир Бубанья, 18.Искандар Шайқулов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 6.Аббос Отахонов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 20.Данила Ежов, 22.Асадбек Саитхонов, 79. Азизжон Аҳроров, 99.Шаҳром Самиев.
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Шота Гвазва, 10.Шохруҳ Гадоев, 17.Клейди Даци, 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (14.Жасур Холтўраев, 46).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 6.Алишер Салимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 15.Зафар Ҳакимов, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 69.Егор Кондратюк.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
54. ЗАРБААА! Жасур Азимовнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Исақов ажойиб сейв намойиш этди
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳайдаров ўрнига Холтўраев тушди
45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0
45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди
41. ЗАРБААА! Гадоевнинг жаримадан узатган тўпини Ҳайдаров боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. Потапов бу вазиятда хато қилганди
35. ЗАРБАААААА! Мезбонлардан жавоб ҳужуми, Турсунқуловнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Исақов суперсейв қилди!
34.ЗАРБАААА! Қўқонликларнинг ҳужуми, Абдуғафур Ҳайдаровнинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин Потапов жамоасини қутқарди!
25. ЗАРБА! Шота Гвазаванинг узоқдан йўллаган аниқ ва кучли зарбасидан кейин Потапов сейв намойиш этди!
20. ЗАРБААААААААА! "Хоразм"нинг ҳужуми, Исмоиловнинг узатмасидан кейин Азимов бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Исақов тўпни ушлаб олди!
15. ЗАРБА! "Қўқон-1912"да жарима тўпи, тахминан 25 метрлардан Гадоев зарба берди, ноаниқ
5. ЗАРБА! Яна "Хоразм"нинг ҳужуми, Абдуҳамидовнинг кучли зарбасидан кейин Исақов тўпни қайтарди!
4. Хавфли вазият! "Хоразм"нинг ҳужуми, жарима майдонига узатилган тўпга Исақов Бобожоновдан олдинроқ етиб борди
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 17:00да бошланади.
Похожие новости

Комментарии