Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"
21 сен 13:58
Новости


Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"
Ўйин ҳақида
- Ўйин қийин бўлди. Учрашувни ажойиб бошладик ва гол урдик. Афсуски, кейин тезда гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг тўп майдон марказида бўлмади. Ҳар икки жамоа ҳам гол уриши мумкин эди. Бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, бугун туғилган кунини нишонлаётган жамоамизнинг бош директорини ҳам табриклаб қоламан.
- Ўйин ажойиб бўлди, бироқ мухлисларни бир савол қизиқтирмоқда. Нима учун жамоа ғалаба қозонганидан сўнг жамоа бош мураббийи мухлислар олдига келиб, ғалабани нишонламаяпти?
- Бу мухлислар билан боғлиқ сабаб эмас. Ўйин давомида биз жуда қаттиқ ҳаяжонда ва асабда ўтирамиз. Мен яна бир бор айтаман. Биз фақатгина мухлислар учун ўйнаймиз. Бу ғалаба уларга бағишланади. Улар биз учун доим қайғуришади. Шу сабабли, улар мендан ҳафа бўлмасликларини сўраб қоламан. Ўйин давомида жуда кўп руҳий чарчоқ бўлганидан сўнг баҳс якунидан сўнг тезда тинчроқ жойга бораман.
- Илк турда ҳам, уйда ҳам "Динамо" мағлуб этилди. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Ҳозирда ўйинни чуқур таҳлил қилиш эмас, балки нормал психологик ҳолатга келиб олиш керак. Икки жамоа ҳам бир-бирининг кучли жиҳатларини ўрганди. Айтганча, рақиб битта ажойиб қарши ҳужумни уюштирди ва ҳимоямизни ёриб ўтди, шундай экан биз ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор.
- Тармоқларда "Азия Спорт" деб номланган саҳифа бор. Унда Тожикистон учун энг яхши мураббий танлаш бўйича сўровнома ўтказилди ва унда 64% овоз олдингиз. Сиз Тожикистондаги энг зўр мураббиймисиз?
- У ерда шундай лавозимда ишлаётган ва ажойиб натижаларга эришган ҳамкасбларим бор. Улар ўсмирлар терма жамоаси билан ЖЧга йўл олишди. Мухлисларнинг қўллови сабаб шундай овоз бериш жараёни бўлган, аммо у ерда муносиб мураббийлар бор. Бошқа томондан, мухлислар ва журналистлар сенинг номзодингни танлаган ҳолда қўллаб-қувватлаши ёқимли.
- Бугун ҳужумда ёш Шахзод Неъматжоновга ишонч билдирдингиз. У қанчалик сизнинг умидингизни оқлади?
- Ўйинни кучайтирди. Айнан у орқали голли ҳужум бошланди. Неъматжонов ишончни оқлади. У бундан буёғига ҳам ишлаб, ривожланиши керак, айнан шу сабаб уни жамоага олганмиз.
Похожие новости

Комментарии