RU

Последние новости

20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  23 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38

Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция) Новости

Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)

Суперлига 22-турининг марказий тўқнашуви давом этмоқда.

Суперлига

22-тур

"Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (LIVE)

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:15

Голлар: Боян Цигер 14' – Анваржон Ҳожимирзаев (Жаҳонгир Абдусаломов) 16'

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR: Абдурашид Худайберганов

AVAR: Анвар Маражабов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 9.Жоэль Кожо, 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Владимир Йовович, 11.Қувондиқ Рўзиев, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 32.Зоран Марушич, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей, 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 27.Эдем Неманов, 4.Акбар Абдирасулов, 11.Хислат Халилов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 23.Беҳрузбек Облақулов, 88.Марко Станоевич.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдусаломов (20), Иброҳимҳалил Йўлдошев (34).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус!

45+6. Уууух! "Динамо"нинг қарши ҳужуми хавфли зарба билан якун топди. Ҳожимирзаев "пушка" орқали Эргашевни синодан ўтказди! 

45+1. Ууух! Искандеровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

45. Биринчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эргашев тўпни ушлагач, Убайдуллаев унинг қўлига зарба бериб юборди. Ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди.  

41. Кожо ва Маҳамаджанов тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

39. Ууух! Йўлдошевнинг олис масофадан берган зарбасини Ягудин қайтарди! Яхши зарба ва сэйв! 

38. Зарба! Фирдавс Абдураҳмоновнинг айланма зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди. 

36. Зарба! Маҳамаджановнинг узатмасидан сўнг Абдураҳмонов бош билан бироз ноаниқ зарба йўллади. 

34. Йўлдошев Фрайдейни ортдан туриб йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

32. Зарба! Ҳожимирзаевнинг қулай пасидан сўнг Плетнёв дарвоза томон аниқ зарба беролмади. 

30. Зарбааа! Ричард Фрайдейнинг зарбасидан кейин тўп Ғофуровга тегиб майдонни тарк этди. 

28. Аброр Исмоилов чап қанотдан олдинга ўтаётган Фирдавс Абдураҳмоновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

24. Ууух! Исмоилов-Кожо-Жокич комбинациясидан сўнг хавбек дарвозага йўл топди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

22. Ўйин кутилганидек марказий мақомида ўтмоқда. Ҳар бир қарич ер учун кураш авжида! 

20. Абдусаломов майдон марказида Убайдуллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

16. ГОЛ! "Динамо"дан тезкор жавоб: Абдусаломовнинг пасидан сўнг Ҳожимирзаев бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва чап оёқда дарвозани ишғол этди – 1:1!

14. ГОЛ! Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Кожо дарвозага йўналтирди, у ҳимоячига тегиб ортга қайтди, қайтган тўпни Боян Цигер дарвозага киритди – 1:0!  

13. Ууух! Йўлдошевнинг қанотдан ошириб берган тўпига Искандеров улгурмай қолди, акс ҳолда учрашувда ҳисоб очиларди... 

11. "Нефтчи" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужумдаги омадини излаяпти, тўп чан қанотдан ўнгга қадар етиб келди. 

9. Ратиньо Искандеровдан тўпни олиб қўйишга астойдил интилиб, қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

5. Абдусаломов жарима майдончаси ичида ётибди. У тўпга зарба бераётган Икром Алибоев билан тўқнашганди.

3. Мухлислар "Истиқлол" стадионини сариқ тусга киритишди. Тўпни кўришда бироз қийинчилик бор :) 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 19:15 га белгиланган. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

+4   
20 сен 19:05:39
Фарход
'"ДИНАМО САМАРКАНД '" ДАН 1-ЧИ ДАВРАДАГИ МАГЛУБИЯТДАН РЕВАНШ КУТИБ КОЛАМИЗ, ДАВАЙ - ДАВАЙ ДИНАМО .
+3   
20 сен 19:57:14
uzb
Шу йил қандай булмасин кубокни динома самарқанд олиши керак,жамоа халқоро уйинларга таёр эканнини уйинда курябмиз,жамоа футболчиларида тезлик хам,аниқлик хам,ақлли уйнаш хам борлигини куриб турибмиз,пахтакор кубокни олгани билан халқорода барибир хар доимгидек парот қилади,бо пахтакорда мақтагули уйини узи йуқ,Абрамов диномони зур жамоага айлантирганини куриб турибмиз,Нефчида яхши футболчилар булгани билан уйини диномоникидек эмаслигини куриб турибмиз,мабода диномо бугинги уйинда ютқазиб қуйсаям уз фекримда қоламан,уйин буйича нефчига қараганда диномода устунлик бор,демакки жамоани келажаги бор,бу жамоага ишонса булади
+2   
20 сен 19:38:10
Абдурахмон Вахобов
Реални уйини билан бир вакитда булгани чаток булдида. Ха майли БАРИБИР Динамони уйини устинрок. ОЛГА ДИНАМО!!!
+2   
20 сен 19:25:43
Aнвар
Самарканд "Динамо* омад ёр шавад
+1   
20 сен 20:13:13
Xur nor
Ответ на комментарий пользователя db_076
Бугун Фаргонада дуранг булса, Каршида байрам булади. Нахотки?! Аждарваччалар бу йил хам чемпион булса-я?!
Канака дуранг динамодан галаба кутябмиз агар хакам чопмаса динамони
+1   
20 сен 20:10:50
Islombek Dusmurodov
Dinamo omad gʻalaba kutib qolamiz hakamlarga insof bersin
+1   
20 сен 19:56:04
Y@Go_6060
Динамо давай давай
+1   
20 сен 19:36:54
Google User
Ответ на комментарий пользователя Google User
Turning eng zo'r o'yini bo'lyapti, o'tkazib yubormanglar
1:1 bo'ldi
+1   
20 сен 19:34:32
Isroiljon Qosimov
Чичқоқлар...Операторлар чичворяпти
+1   
20 сен 19:28:13
Google User
Turning eng zo'r o'yini bo'lyapti, o'tkazib yubormanglar
+1   
20 сен 19:12:16
Y@Go_6060
Олга Динамо
+1   
20 сен 18:54:13
Реал75
бухоро ва нефтчи бу ерда нима алокаси бор.
+1   
20 сен 18:51:49
barselona7
Навбаҳор иккинчи таймга майдонга қайтмаса ҳам бўларди.
+1   
20 сен 18:44:12
Лацио Пахтакор
Бухороми бу, ёки Барселонами? Оббо Бухоро
+1   
20 сен 18:42:05
@# #@
Navbaxorni Buxoro xurlayapti xo'rlangan navbaxor
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика