RU

Последние новости

16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  0 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  26 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6

Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳс қандай кечганини ҳамма кўрди. Ўз майдонимизда навбатдаги учрашувни ўтказдик ва катта устунликка эга бўлдик. Хавфли вазиятлар кўп бўлди. Лекин эски касалимиз қўзғаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол уришда муаммолар юзага келяпти. Бизга усталик билан фойдаланиш етишмаяпти.

Ўйинга борини бериш ва ҳаракат қилиш бўйича шогирдларимга эътироз йўқ. Эътироз фақат гол урмасликда ва баъзи тактик режалар ишламаслигида бўлиб қоляпти. Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз. Суперлига тугашига 8 тур қолди ва буёғига янада жиддий бўлишимизга тўғри келади. Ҳисобимизда 20 очко бор. Бошқалардан орқада қолиб кетмаслик учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. Ҳали кураш олдинда.

- Жамоа нима учун голли вазиятлардан фойдалана олмаяпти?

- Ўйин томонлама эътирозим йўқ. Биз ҳамма билан яхши ўйнаяпмиз. Чемпионат етакчиларига қарши ҳам ёмон кўринмадик. Фақат гол уриш қийин бўляпти. Бу футболчилар савияси билан боғлиқми? Агар шундай десак, бизда тажрибали ўйинчилар ҳам, ёшлар ҳам бор. Ҳаммага вақт керак. Бирданига нимагадир эришиш осон бўлмайди. Мақсадимиз, жамоани Суперлигада олиб қолиш. Бу осон бўлмаслигини биламиз, лекин ҳаракат қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
20 сен 22:42:25
Жамшид Jamshid
Шахрам Самиевдей хужумчи бор гол каердан булсин деган экан
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика