АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)
21 сен 20:25
Новости


АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)
Арсенал - Манчестер Сити 0:1
Гол: Эрлинг Холанд (9, 0:1).
Арсенал: Райя, Калафьори, Магальяэс, Салиба, Тимбер (Мартинелли, 46), Райс, Субименди, Мерино (Эзе, 46), Троссард, Гёкереш, Мадуэке (Сака, 46).
Захирадагилар: Аррисабалага, Льюис-Скелли, Москера, Уайт, Нванери, Нергор.
Манчестер Сити: Доннарумма, Гвардиол, Диаш, Ҳусанов (Нунеш, 46), О'Райли, Родри, Рейндерс, Фоден (Аке, 68), Силва, Доку, Холанд (Гонсалес, 76).
Захирадагилар: Траффорд, Льюис, Стоунз, Бобб, Мукаса, Савиньо.
Огоҳлантириш: Бернарду Силва (36), Доннарумма (77).
85. Саканинг қанотдан узатмасини марказий ҳимояга тушган Родри қайтарди.
84. О'Райли ҳам жароҳат олди. Охири баҳайр бўлсин.
82. ДОКУУУУУУ!! Ундан яна бир соло гол кўришимиз мумкин эди. Бироқ якуний зарбасига аниқлик етишмади.
81. "Арсенал"нинг бурчакдан узатмаси хавфли чиқди. Доннарумма узун қўллари билан тўпни қайтарди.
80. Салибанинг ҳужумдаги шериги Гёкерешга узатган тўпини Нунеш бурчакка чиқариб юборди.
77. Холанд ўрнига Нико тушди: ҳимоя ва ҳужумга бирдек ёрдам берадиган Гонсалес ўйнайди. Бу ҳам ҳимоявий ўйиннинг бир қисми бўлса керак.
76. Калафьорининг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди. У тўп учун курашда Нунешдан устун келди.
72. "Сити" 5-4-1 кўринишидаги "девор"идан "Арсенал" ўта олмаяпти. Калафьори бу сафар ҳужумда Бернардуга қарши фол ишлатди ва тўп "шаҳарликлар"га олиб берилди.
71. Сака Родрига қарши фол ишлатди. "Сити" эса натижа учун ортга ўйнашга тайёр.
68. Гвардиола Фоден ўрнига Акени туширди. "Сити" энди фақатгина натижа учун ўйнайди.
66. "Сити"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Габриэль тўпни қайтариб юборди ва "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди.
63. Доку Сакани йиқитди. Жарима зарбаси.
62. "Арсенал"нинг бугунги бурчак зарбалари умуман ўхшамаяпти. Ёки "Сити" бунга жиддий тайёрланиб келган.
59. "Арсенал"нинг ҳужумини Гвардиол қайтарди. Бурчак зарбаси.
57. ЗАРБАААААААА!! Холанд бирга бир ҳолатдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Райя қайтарди.
56. Троссардга фарқи йўқ экан. У Нунешдан ҳам ўта олмаяпти.
53. "Арсенал"нинг ҳужумини О'Райли қайтарди.
50. ЗАРБАААААА!! Эзенинг кучли зарбасини Доннарумма қайтарди.
48. УХХХХХХ!! Субимендининг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Жуда хавфли зарба.
46. Иккинчи бўлим Тимбернинг сариғи билан бошланди. У тезликдаги Докуни ушлаб қолиб, йиқитди ва истиқболли ҳужумни тўхтатди деб ҳисобланиб, огоҳлантирилди.
- Иккинчи бўлимни бошлаш учун жамоалар майдонга қайтишмоқда. "Арсенал" Эзе ҳамда Сакани майдонга туширди. "Сити"да эса Ҳусанов алмаштирилди, ўрнини Нунеш тўлдирди.
Танаффус!
45+5. Мадуэке катта тезликда О'Райли билан тўп учун курашди ва "Сити" футболчиси бу борада тезликда устунлик қилди.
45+3. Троссард Бернардуга қарши фол ишлатди, деб ўйлагандик. Бернарду ва Леандро ўртасида қизиқ ишлар бўлибди. Буни айта олмаймиз)
45+1. ЗАРБААААААААА!! Мадуэкенинг кучли зарбасини Доннарумма қайтарди ва ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
44. "Арсенал" босим уюштирди. Якун - Троссард офсайдда.
42. Бурчакдан кейинги Салибанинг зарбаси ноаниқ кетди. Бу паллада Доннарумма тўпга чиқишда жуда нўноқ ҳаракат қилганини ҳам айтиб ўтиш керак.
41. Субименди чап қанотдан дарвоза ёнига тўпни оширди. Мадуэкенинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди. Корнер.
39. Родри ноаниқ зарба берди. Кейинги ҳужумда Гёкереш Жижи билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Ҳусанов тезликда шведдан устунлик қилди ва тўпни Доннаруммага ютиб берди.
38. Ҳусанов бизни бироз қўрқитди. У Доннаруммага тўпни узатганида рақиби ҳам дарвозабонга яқинлашиб келди. Бу паллада дарвозабон, ҳимоячи ва Ҳусанов совуққон ўйнади ва осонлик билан вазиятдан чиқиб кетишди.
37. "Арсенал" икки қанотсиз ҳужум қилмоқда. Иккала қанотдан Ҳусанов ва О'Райли тезлик бобида рақибларидан устунлик қилишмоқда.
36. Бернарду Силва сариқ карточка олди. У Габриэлни атай тепди.
35. Айни дақиқаларда "Арсенал" рақиб ярим майдонида босим уюштирмоқда. "Сити" 6-4 услубида ҳимоя қўрғонини ташкил қилган.
32. УХХХХ!! "Арсенал" яхши ҳужум уюштирди. Ҳаволатиб узатилган тўпга Мадуке яхшироқ бошини қўя олганида хавфли зарба ҳам бўлиши мумкин эди.
28. Мадуэке ҳужумга ўтди ва О'Райлидан осонлик билан ўтиб, дарвоза ёнига тўпни оширди. Бернарду хавфни бартараф қилди.
26. "Арсенал" чап қанотдан ҳужумга ўтди. Калафьорининг узатмаси Ҳусановга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
24. "Сити" ҳужумга ўтаётганида Тимбер Рейндерсдан тўпни олиб қўйиб, шерикларига оширди. Тижжани ётиб олди, бу эса мухлисларга маъқул келмади.
22. Тан олиш керак, Ҳусанов ҳозир "Сити"ни бир голдан сақлаб қолди. Меринога кесиб пас узатилди, агарда Ҳусанов тўпга тегмананида Микель Доннарумма билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борарди.
20. Рейндерснинг зарбасини Райя ушлаб олди.
19. "Арсенал" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Фоден қайтариб юборди.
17. Ҳусанов ўйинга қайтди.
16. Абдуқодирга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдондан ташқарига олиб чиқиб кетилди. У ўйинни давом эттирса керак.
14. Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олди ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.
12. Голдан кейин "Арсенал" ҳовуридан тушди ва "Сити" кўпроқ олдинда ўйнамоқда.
9. ГОООООООООЛЛЛЛ!! "Сити" ҳисобни очди! Тезкор қарши ҳужум ва Холанддан гол!
8. "Арсенал" дастлабки дақиқаларда "Сити"га нафас олишига имкон бермаяпти. Марказдан уюштирилиши керак бўлган ҳужумни О'Райли қайтарди.
4. Тавбасига таянмаган Троссард яна чап қанотдан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Ҳусанов эса ундан тўпни жуда осонлик билан олиб қўйди.
2. Учрашувдаги илк ҳужум "Арсенал" томонидан ташкил қилинди. Ҳусанов ўз қанотида ишончли ўйнади ва хавфни бартараф қилди.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ҳамма ўйинни бошлаш учун шай ҳолатда.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Эмирейтс"даги ўйин стартига оз вақт қолмоқда.
Похожие новости

Комментарии