Қирғиз Республикаси тўпурари "Навбаҳор" билан машғулот ўтказмоқда
18 июл 2022 01:42
Новости
Қирғиз Республикаси тўпурари "Навбаҳор" билан машғулот ўтказмоқда
Қирғиз Республикаси вакили Мирлан Мурзаев "Навбаҳор" клуби билан биргаликда машғулот ўтказмоқда ва тез орада шартнома имзолаши мумкин.
Ҳужумчи фаолияти давомида ўз мамлакатидан ташқари Россия, Исроил, Туркия, Ҳиндистон мамлакатлари клубларида ўйнаган. Унинг охирги жамоаси Бишкекнинг "Алга" клуби саналади.
Мурзаев терма жамоа сафида ҳозиргача 50 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган. Шу жумладан, "Navruz cup-2022" турнирида ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган.
Айни дамда наманганликлар Ўзбекистон Суперлигасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии