Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда
17 дек 16:25
Новости
Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда
Ҳужумчи Карим Адейеми рафиқаси сабабли Дортмунднинг "Боруссия" клубини тарк этиши мумкин.
"Bild" маълумотларига кўра, Германия терма жамоаси футболчиси клуб раҳбариятига бошқа жамоага ўтиш ниятида эканлигини маълум қилган.
Гап шундаки, Каримнинг турмуш ўртоғи – асли косовалик бўлган швейцариялик хип-хоп ижрочи Лоредана Зефи Алиу Дортмундда эмас, балки бошқа Европа шаҳрида, йирик мегаполисда яшашни истамоқда.
Адейемининг "Боруссия" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" ҳужумчини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Ноябрь ойида Карим "МЮ" ва "Интер" билан музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи Бундеслигада 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии