RU

Последние новости

14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  7 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда Новости

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда

Уч кундирки, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида олиб бормоқда.

Осиё кубоги–2026 мусобақасига тайёргарлик доирасида ташкил этилган ушбу йиғинда Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш, ўйинчилар ўртасидаги ўзаро боғланишларни мустаҳкамлаш ҳамда турли тактик ва стратегик йўналишлар бўйича машғулотлар олиб бормоқда. Юқоридаги суратларда кечаги машғулот жараёни акс этган.


Эслатиб ўтамиз, Бухородаги йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоасига қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Россия терма жамоасининг бугун эрта тонгда Бухоро шаҳрига етиб келгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.


Халқаро ўртоқлик учрашувларидан биринчиси 19-декабрь куни соат 17:00 да “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва мухлислар учун очиқ тарзда ташкил этилади. Шу муносабат билан барча бухоролик футзал ишқибозларини ҳамда шаҳар меҳмонларини ушбу қизиқарли халқаро ўртоқлик учрашувини жонли томоша қилиш ва миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун “Универсал” спорт мажмуасига чорлаб қоламиз.


Спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
17 дек 13:31:01
Yodgorov Fazliddin
2-taymga boʻlsa ham boramiz, Inshalloh. Ishdan chiqib boramiz degancha 1 taym tugaydi
   
17 дек 13:19:18
TOMJIQ_OLOT
"Самарқанд сайқали рўйи замин аст, Бухоро қуввати Исломи дини хаст"
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика