Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган
17 дек 15:01
Новости
Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган
Нигерия футбол федерацияси Конго Демократик Республикаси терма жамоаси таркиби юзасидан ФИФАга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.
Аввалроқ Нигерия терма жамоаси Африка квалификациясининг 3-босқичида Конго ДР терма жамоасига пенальтилар сериясида ютқазиб, ЖЧ-2026 га чиқиш имкониятини йўқотган эди. Конголиклар қитъалараро ўтиш ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
"ESPN" хабарига кўра, Нигерия футбол федерацияси ЖЧ саралашида ўйнаган Конго ДР терма жамоасининг қўш фуқароликка эга бўлган бир неча футболчиси устидан ФИФАга шикоят қилган. Шикоятда Европа давлатларида туғилган олти нафардан тўққиз нафаргача футболчи Конго ДР шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлмагани, чунки улар қонунчиликка мувофиқ Европа паспортларидан воз кечиш тартибидан ўтмагани таъкидланган.
"Конго ДР қонунларига кўра, қўш фуқароликка эга бўлиш мумкин эмас. Уларнинг терма жамоаси ўйинчиларидан кўпчилигида Европа паспортлари бор – кимдадир Франция, кимдадир Нидерландия паспорти. Қоидалар жуда аниқ. Биз ҳозир ҳеч нарса деёлмаймиз, лекин ФИФАга протест билдирдик. Ўз фуқаролигини бор-йўғи уч ой ичида олган ўйинчилар бор. Биз буни регламент бузилиши деб ҳисоблаймиз.
ФИФА қоидалари Конго ДР қонунларидан фарқ қилади, шунинг учун ФИФА уларнинг иштирокини маъқуллаган. ФИФА қоидаларига кўра, агар сизда мамлакатингиз паспорти бўлса, мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқига эгасиз. Аммо биз ФИФА алданганини таъкидламоқдамиз, чунки Конго ДР қонунларига риоя этилишини назорат қилиш уларнинг вазифасига кирмайди. ФИФА ўз қоидаларига амал қилади ва айнан ФИФАга тақдим этилган ҳужжатлар асосида улар футболчиларнинг Европа спорт фуқаролигини бекор қилишган. Биз буни фирибгарлик деб ҳисоблаймиз", – деди Нигерия футбол федерацияси (NFF) бош котиби Муҳаммед Сануси.
Нигериянинг шикояти бўйича қарор март ойида бўлиб ўтадиган қитъалараро плей-офф ўйинлари бошлангунига қадар қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Конго ДР плей-офф баҳсларида ғалаба қозонса, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига рақиб бўлиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии