Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
17 дек 2025 12:48
Новости
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Саудиянинг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2025 йил якунларига кўра "The Best" мукофоти ғолибларини аниқлаш бўйича ФИФА ўтказган овоз бериш жараёнида иштирок этмади.
Маълум бўлишича, овоз берувчилар рўйхатида Роналдунинг ўрнини унинг терма жамоадаги шериги Бернарду Силва эгаллаган. ФИФА қоидаларига кўра, ҳар бир мамлакатдан уч нафар вакил – терма жамоа бош мураббийи, жамоа сардори ва бир нафар журналист иштирок этиши лозим.
Тантанали тақдирлаш маросими 16 декабрь куни Доҳада бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, "Йилнинг энг яхши футболчиси" номига Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле сазовор бўлди. "Энг яхши мураббий" соврини эса Париж клуби устози Луис Энрикега насиб этди.
Роналдунинг овоз бериш жараёнида қатнашмагани мухлисларда қизиқиш уйғотди, бироқ ФИФА регламенти терма жамоа сардорини миллий жамоанинг бошқа ўйинчиси билан алмаштиришга рухсат беради.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии