RU

Последние новости

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  6 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Павел Соломин: "Эрон билан ўйинда "олтин" очкони қўлдан бой бермаслик керак" Новости

Павел Соломин: "Эрон билан ўйинда "олтин" очкони қўлдан бой бермаслик керак"

Ўзбекистон учун ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги ҳар бир ўйин охиргиси финал мақомига тенглашиб бўлди.

Эртага "оқ бўрилар" меҳмонда Эрон билан куч синашади. Мазкур ўйиндаги ғалаба бизни мундиаль сари жуда ва жуда яқинлаштиради. Бу баҳс олдидан терма жамоа собиқ футболчиси Павел Соломин фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўзбекистон терма жамоасина бутун вужудимиз, қалбимиз билан мухлислик қиламиз. Табиийки, Эрон билан ўйинни катта интиқлик билан кутмоқдамиз. Том маънода Жаҳон чемпионатига чиқишга бир қадам қолди. 

Ишончим комилки, имкониятларимиз жуда яхши ҳолатда. Эрон билан ўйинда бундан фойдаланишимиз ва "олтин" очкони қўлга киритишимиз керак. Тўғри, осон бўлмайди. Рақиб яхши жамоа, боз устига уйда ўйнайди. Лекин терма жамоамизда маҳоратли ва малакали ижрочилар жамланган. Ижобий натижа учун бор кучимизни ишга солишимиз лозим. 

Қирғизистон билан ўйинда маҳоратимиз яққол билинди, барча жабҳаларда устун бўлдик. Жамоамиз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишини ва муддатидан аввал Жаҳон чемпионатига чиқишини тилаб қоламан", – дейди Павел Соломин. 

Маълумот учун, Соломин Ўзбекистон МТЖ либосида 2006-2008 йиллар оралиғида 15 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол урган. Форслар билан учрашув эса эртага 21:00 да старт олади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика