RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги болалар футболи бўйича энг яхши мураббийи Юсуф Эргашев: "Бу мукофотни отамга бағишлайман" Новости

Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги болалар футболи бўйича энг яхши мураббийи Юсуф Эргашев: "Бу мукофотни отамга бағишлайман"

ЎФА ҳар йили мавсум якунларига кўра, ёшлар ва болалар билан ишлаётган мураббийларни ҳам тақдирлаб бормоқда.

2024 йил мазкур номинацияда "Пахтакор" U-19 мураббийи Бобур Абдураҳмонов ғолиб чиққан бўлса, 2025 йилги соврин "Бунёдкор" академиясида 2010 йиллар жамоаси билан ишлаб келаётган Юсуф Эргашевга насиб қилди. Биз ёш мураббийнинг бу борадаги таассуротлари билан қизиқдик. 

- Дастлаб футболга кириб келишингиз ва ҳозирги кунгача босиб ўтилган йўл ҳақида айтиб берсангиз...

- Мен Эргашев Юсуфжон 1997 йил 22 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилганман. 8 ёшимда "Бунёдкор" академиясига қабул қилинганман. Футболчилик фаолиятим давомида "Бунёдкор"нинг 2-лига, 1-лига ва ўринбосарлар жамоаларида тўп тепганман. Айрим сабабларга кўра футболчилик фаолиятимни ўз хоҳишим билан эрта якунлашга мажбур бўлганман.

Мураббийлик фаолиятим 2019 йилдан бошланган. 2019 йил январь ойида "Бунёдкор" академиясига мураббий сифатида қабул қилинганман ва 2005 йилда туғилган "C" гуруҳи билан иш бошлаганман. Шу вақт оралиғида Жамолиддин Раҳматуллаев "Бунёдкор"нинг 2005 йилда туғилган "A" гуруҳига бош мураббий этиб тайинланди ва мени бирга ишлашга таклиф қилди. Мен рози бўлдим, чунки ёш бўлганим сабабли тажрибали ва малакали мураббийлардан кўп нарса ўрганишга интилардим.

Биз биргаликда икки йил ишладик. Шу даврда Тошкент шаҳри чемпионлигини қўлга киритдик, Тошкент кубогида ғалаба қозондик. Кейинчалик U-19 жамоаси Жамолиддин Раҳматуллаевга топширилди ва мен ҳам улар билан U-19 жамоасига ўтдим. Ушбу йил мен учун жуда самарали бўлди. Чунки U-19 жамоасидаги ишимдан ташқари U-18 жамоаси мураббийи Анвар Раҳимовга ҳам ёрдам бериб борганман. У кишидан ҳам жуда кўп тажриба олдим. Машғулотлар олдидан кўп гаплашар, тажриба алмашардик. 

- Бош мураббийликдаги биринчи қадамлар...

- Илк бор мустақил мураббийликни бошлаш 2023 йилга тўғри келади. U-18 жамоаси билан ишладим. У пайтда жамоа 2005, 2006 ва 2007 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган эди. Тошкент шаҳри U-18 чемпионатида 2-ўринни эгалладик. Шу йили бир қатор футболчиларим U-19 ва U-21 жамоаларига жалб қилинди. Жумладан, Орзубек Турғунов асосий жамоа билан Туркиядаги йиғинда иштирок этди.

Кейинчалик 2010 йилда туғилган "A" гуруҳи менга ишониб топширилди. 2024 йилдан бошлаб ушбу жамоада бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Шу ўринда Жамолиддин Раҳматуллаев, Анвар Раҳимов ва Элдор Маҳкамовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- 2025 йил сиз ва жамоангиз учун кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Менинг жамоам 2025 йилда бутунлай бошқа қиёфа касб этди. Селекция ишларига алоҳида эътибор қаратдик, жамоага кучли ва иқтидорли ўйинчиларни таклиф қилдик ҳамда улар билан тизимли иш олиб бордик. Натижада Ўзбекистон U-16 терма жамоасига кўплаб футболчиларни етказиб бердик.

Ўтган йилнинг энг эсда қоларли жиҳати — Тошкент шаҳри Премьер-лигасида жуда ишончли иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаганимиз бўлди. Бугунги кунда барчага маълум: Тошкент чемпионати Ўзбекистондаги энг кучли мусобақа ҳисобланади.

- Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи деб топилдингиз. Буни қабул қилиш таассуротлари, ҳиссиётлари қандай бўлди? Ушбу совринни кимга бағишлайсиз?

- Ростини айтсам, буни кутмаган эдим. Мени бир кун олдин чақиришди ва маълум вақтда келиб қатнашишимни сўрашди. Бориб, нуфузли инсонлар билан кўришиш, суҳбатлашиш мен учун жуда ҳаяжонли бўлди. Энг яхши ёшлар мураббийи деб эълон қилинган пайтдаги ҳис-туйғуларимни эса сўз билан ифодалаш қийин эди.

Шунча мураббийлар орасида ушбу совринни қўлга киритиш мен учун катта мотивация бўлди ва ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундади. Бу мукофотни отамга бағишлайман, чунки футболчи сифатида отам орзу қилган натижаларга эриша олмадим. Худо хоҳласа, мураббийлик фаолиятимда отам орзу қилган марраларга етиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Келажакдаги мақсадларингиз қандай?

- Олдимда қўйган мақсадларим жуда кўп. 2026 йилда барча чемпионатларда муваффақиятли иштирок этиш, янада кўпроқ шогирдларимни Ўзбекистон U-16 терма жамоасига етказиб бериш асосий вазифаларимдан бири. Шунингдек, келажакда Европа жамоаларида мураббий сифатида фаолият олиб бориш ҳам олдимга қўйган катта мақсадларимдан.

Бу албатта осон йўл эмас. Аммо меҳнат, сабр ва ишонч билан, Худо хоҳласа, барча мақсадларимизга етамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика