Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор
14 мар 15:35
Новости
Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор
Ушбу трофей мамлакат чемпионлари ("Нефтчи") ва Кубок соҳиби ("Пахтакор") ўртасида ўтказиладиган ўзига ҳос жанг. Турнир тарихи давомида қатор машҳур мураббийлар Суперкубокни қўлга киритган бўлса, улар орасида энг катта натижага эришган мутахассис — Рўзиқул Бердиев ҳисобланади.
Бердиев — мутлақ рекордчи
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Суперкубоги тарихида энг кўп ғалаба қозонган мураббий сифатида қайд этилган. У мазкур совринни жами тўрт марта қўлга киритган. Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Суперкубокни қуйидаги йилларда ютиб олган:
2016 йил. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0
2023 йил. "Пахтакор" – "Насаф" 1:2
2024 йил. "Пахтакор" – "Насаф" 1:1 (пен 3:4)
2025 йил. "Насаф" – "Андижон" 1:0
Бу натижа уни турнир тарихидаги энг муваффақиятли мураббийга айлантирди. Айниқса, сўнгги йилларда "Насаф"нинг барқарор ўйини ва совринлар учун курашида Бердиевнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Рўзиқул Бердиевнинг рекорди яқин йилларда янгиланадими ёки бошқа мураббийлар бу натижага яқинлаша оладими — бу савол ҳам Суперкубок атрофидаги асосий интригалардан бири бўлиб қолади.

Турли авлод мураббийлари рўйхатда
Ўзбекистон Суперкубоги ғолиблари рўйхатида маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда хорижлик мураббийлар ҳам бор. Турли йилларда турли жамоаларни бошқарган мураббийлар ушбу трофейни қўлга киритган.
Суперкубокни ютиб олган мураббийлар:
Виктор Жалилов ("Навбаҳор") — 1999
Миржалол Қосимов ("Бунёдкор") — 2014
Вадим Абрамов ("Локомотив") — 2015
Андрей Фёдоров ("Локомотив") — 2019
Питер Хюистра ("Пахтакор") — 2021
Славче Войнески ("Пахтакор") — 2022

Бу рўйхатдан кўриниб турибдики, турнир нафақат маҳаллий мураббийлар, балки хорижлик мутахассислар учун ҳам муваффақиятли майдонга айланган.
2026 йилги Суперкубок баҳси ҳам мухлислар учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Янги мавсумда ўтказиладиган бу учрашув жамоаларнинг тайёргарлик даражаси ва амбицияларини кўрсатиб беради. Боз устига Суперлигадаги стартдан сўнг уларнинг кучини
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии