Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"
07 мар 20:08
Новости
Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"
– "Бунёдкор" илк турда етакчилардан ҳисобланган ОКМКни мағлуб этишни уддалганди. "Динамо"га қарши ўйиндаги мағлубиятга нима сабаб бўлди?
– Футболда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. "Динамо" оддий жамоа эмас, улар кучли ва тактик жиҳатдан шаклланган. Ўз хатоларимиз ҳам натижага таъсир ўтказди деб ўйлайман.
– Рақибнинг қайси жиҳатларини эътироф эта оласиз?
– "Динамо"нинг нималар қила олиши кутилганди. Улар прессингда яхши ишлашди. Биз ҳам биринчи бўлимда ўйинимизни яхши тарафга ўзгартира олмадик, аммо танаффусдан кейин ўзимизни ўнглаб олдик.
– Жамоага янги қўшилган футболчиларнинг мослашиши, улар билан ўзаро тушуниш қандай кечмоқда?
– Янги футболчилар мослашиши қийин эмас, ҳаммаси яхши.
– Мавсум аввалида "Бунёдкор" бош ҳомийсининг клубни молиялаштиришни тўхтатгани ҳақида эшитдик. Бу жамоанинг мақсадига таъсир қилмайдими?
– Бу муаммони биз ҳам билардик. Ростини айтсам, ҳаммамиз профессионалмиз ва ўзимиз учун ишлаймиз. Пул бугун йўқ бўлса, эртага бўлиши мумкин. Ёки аксинча. Муҳими, ўйинни йўқотиб қўймаслик керак. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак. Молиявий муаммолар инсонга таъсир ўтказади, лекин бу биринчи даражали масала эмас.
– "Бунёдкор" кейинги ўйинни "Сурхон"га қарши ўтказади. Термизликларнинг дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учраганини инобатга олсак, пойтахтликлар учун бўлажак учрашув нисбатан енгилроқ ўтадими?
– Енгиллик деб бўлмайди. Чунки Суперлигадаги ҳар бир жамоа яхши даражада. Ҳар бир жамоага қарши яхши тайёргарлик бўлиши керак ва ҳар бир учрашув қийин ўтади.
Мавзуга оид:
Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"
Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии