"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида
14 мар 08:46
Новости
"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 30-турида "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозир навбат "Вест Хэм"га келди. Премьер-лига — энг қийин чемпионнат. Биз ҳали ҳам курашдамиз ва очко йўқотсак, ҳамма нарса тугашини тушунамиз. Мен доим айтганимдек, охирги 10 ўйинда ҳар бир жамоа бирор нарса учун курашади — қолиш учун, Европа лигаси учун, Конференция лигаси учун, Чемпионлар лигаси учун ёки чемпионлик учун. Бу оддий ҳолат, ҳар бир ўйин. Ҳозир иккинчи имконият бўлмайди", — деди Гвардиола ESPN нашрига берган интервьюсида.
"Манчестер Сити" Англия чемпионатининг 30-турида "Вест Хэм" билан "Лондон" стадионида ўйин ўтказади. 29 турдан сўнг "шаҳарликлар" 60 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Арсенал"дан 7 очко орқада, лекин Гвардиола жамоасининг битта ўйин захираси бор.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии