RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Футболнинг нони қаттиқ Новости

Футболнинг нони қаттиқ

Сўнгги пайтларда юз бераётган клублардаги молиявий ҳолат билан боғлиқ вазият жамоатчилик эътиборини четлаб ўтмаяпти.

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг футболчилар тўрт ойдан бери маош олмаётгани ҳақидаги гапи, "Насаф", "Бунёдкор", "Бухоро" каби клубларни молиялаштириш тўхтатилгани, "Сурхон" жамоасининг 8 нафар футболчиси "Нефтчи" билан ўйин қайдномасига киритилмагани ва бу ҳолат футболчиларнинг маошсиз қолаётгани сабаб майдонга тушишдан бош тортгани билан изоҳлангани ҳамда икки ҳафтача олдин "Олимпик" клуби мураббийи ва футболчиларининг ўтган йилги бир неча ойлик маоши қолиб кетгани ҳақидаги видео мурожаати ва бошқа ҳолатлар кун мавзусига чиқди.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиб, мундиал йилида бу каби ҳолатларнинг қулоққа эшитилиши оғир ботади. Фалон пулга хорижлик мураббийни олиб келамиз, мураббий енг шимариб ишлаш керак бўлганда футболчиларнинг молиявий қийинчиликни бошдан кечираётгани мураббий ишига ҳам таъсир қилади. Ўйинчилар хаёлида қачон ойлик тушаркин саволи айланаверади. Мураббий ва футболчилардан профессионал бўлишни талаб қиламиз ва улар шундай бўлишга ҳаракат қиляпти ҳам. Ҳеч ким ишини ташлаб кетиб қолгани йўқ. Лекин бир неча ой маошсиз қолиш барибир ҳар бир инсонга, унинг ишга бўлган муносабатига таъсир кўрсатади.

Ўтган йил мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, 4-ўринни қўлга киритган ва Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қадар етиб келган "Динамо" футболчиларининг 4 ойдан буён маошсиз қолаётганини эшитиш жуда таъсирли. Абрамов тўғри айтди: бу ҳолат жамоага қаттиқ таъсир қиляпти. Ахир футболчиларнинг ҳам оиласи ва кундалик ташвишлари бор. Фараз қилинг, кимдадир қарз, кимнингдир кредити, яна кимдадир бўлиб тўлашга харид қилган нарсаси бўлиши мумкин ва бу ўринда ҳеч кимга осон тутиб бўлмайди. Ой шундай тез ўтадики, тўлов муддати келганини сезмай ҳам қоласиз.

Бу ўринда футболчиларни тўғри тушуниш керак, уларнинг вазифаси ҳар кунлик машғулотда иштирок этиб футбол ўйнаш. Ҳаммада ҳам қўшимча иш қилиш имкони йўқ. Профессионал футболчи токи фаолиятини тугатгунига қадар фақат футболни ўйлайди. У битта режим асосида иш олиб боради. Қўшимча иш билан шуғулланмайди, айтайлик мураббийлик қилиб рўзғор тебратмайди. Кўпчилик футболни тугатиб, шундан сўнг мураббийликка ўтади. Мана шундай вазиятда барибир профессионал футболчи учун маош биринчи ўринда туради. Ахир улар ҳафтада беш кун бошқа жойда ишлаб, шанба-якшанба кунлари мароқдан тўп тепаётгани йўқ. Уларнинг ҳаёти футбол, улар футболчи бўлиш мақсадида 5-6 ёшдан шуни танлаган ва жуда кўпчилик бошқа касб-ҳунарни биргаликда олиб кетмасдан фақат футбол билан овора бўлади.

Бир неча ойлаб ойлик олмаслик ҳаммани ўйлантириб қўяди. Лекин профессионал футболчи меҳнат қилишда, машғулотларда қатнашишда ва ўйинга чиқишда давом этади. Чунки унинг ҳаёт тарзи бир неча ўн йилдирки шундай бўлиб қолган. Шу боис бирданига футболни тугатиш осон кечмайди ва бу ҳолат ҳаммага ҳар хил таъсир қилади.

Шу йилнинг 19 февраль куни ЎФА анжуманлар залида футбол клубларини молиялаштириш юзасидан катта мажлис бўлиб ўтди. Унда бир қатор муҳим масалалар кўтарилгани, йиғилиш қатнашчиларига турли вариантлар тақдим этилганидан хабаримиз бор. 2030 йилга қадар клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш режаси борлигини, лекин бу бирданига амалга ошмаслигини жуда яхши тушунамиз. Клубларни тўлиқ хусусийга айлантириш бирданига юз бериб қолмайди, бу ҳолат кейинги 10-20 йилликни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Йирик компаниялар томонидан футболни молиялаштиришни тўхатиш ва бугундан бошлаб сен хусусийсан дейиш ҳар қандай профессионал клубни қарз ботқоғига ботиради, Ўзбекистонда ҳеч бир клуб бунга тайёр эмас. Хусусий клубларни тузиш осон, аммо фаолиятини таъминлаш ниҳоятда қийин эканини "Обод", "Турон" каби жамоалар мисолида кўрдик. Клублар табиий йўл билан хусусийга айланиши керак. Хусусий бўлишинг шарт қабилида иш тутиш ҳатто етакчи жамоаларимизни ҳам молиявий тубсизликка тушириб қўяди. Ҳатто пул ниҳоятда кўп Саудия Арабистонида ҳам давлат аралашувисиз клублар ҳозиргидек кучли бюджетга эга бўлмасди ва Европадан машҳур футболчилар келмаган бўларди.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан йили икки клубимиз халқаро майдонда ўзини кўрсата олмади. "Насаф" Элит ОЧЛда, "Андижон" эса ОЧЛ 2да гуруҳда қолиб кетди ва бу ҳолат очко йиғишимизда салбий таъсир кўрсатди. Мана энди терма жамоа мундиалга борадиган йилда аксар клублар молиявий қийинчиликка дуч келиб қоляпти. Бу эса миллий футболимиз ривожига албатта таъсир қилади. Ўз навбатида терма жамоага чақириладиган футболчиларга ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис муаммони тезлик билан ижобий томонга баратаф этиш лозимки, ҳамма турли хаёллар қолиб ўз иши билан банд бўлсин. Умуман ҳар қандай соҳада молиявий барқарорлик шу соҳа ривожига туртки беришини эслатиб ўтиш кифоя деб ўйлаймиз. 


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +3   

Комментарии

+2   
08 мар 16:15:54
Abdulaziz Turdibekov
xalqaroda bo'qam qilalmagandan keyin to'xtatadida homiylikni naxxoy kere pul sovurib natija yo'q Nasaf deysanla chichdi Andijon ikkovi botmonde qilib
+1   
08 мар 21:42:21
Azizbek Rustamovich
Futbolchilar och qoladi deb vahima qilmanglar. Futbolchilar yil boshida otni kallasiday qilib ko‘tarma puli oladi. Oddiy aholi orzu qiladigan pul bo‘ladi bu. Klublarni erta kunda byudjetini tugatib qo‘yadigan ham shu ko‘tarma pullari. Futbolchilar ham har yili ko‘tarma pulini shitir sanab olish uchun atay bir yillik shartnoma tuzadilar. Bu esa klublarni faqat uchma uch yurishga majbur qiladi.
+1   
08 мар 16:24:57
FK Liverpool
Агар шу қарздордик тўгрисидаги мақола навбахор ёки нефтчи тўғрисида езилгандами хозир коментлар тўлиб кетарди бази ачишиб кетадиган негативчилар билан
   
08 мар 18:50:10
. ..
Тогриси насафдан яхши фойдаланилса болади. Яни рахбарият Розикул акага катта шартнома бериб.бизга 1,2,3 оринлар шартмас лекин сиз академия дан Хар йили 6-7 футболчини асосий таркибга тайорлайсиз, Хар мавсум биз 3-4 та сиздаги очилиб кетган у́йинчиларни яхши пулга сотамиз деб келишса болади. Шундок хам шу ишлар боляпти, факат насаф ва Розикул акадан натижа талаб килишяпти.
   
08 мар 16:24:51
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Ответ на комментарий пользователя Abdulaziz Turdibekov
xalqaroda bo'qam qilalmagandan keyin to'xtatadida homiylikni naxxoy kere pul sovurib natija yo'q Nasaf deysanla chichdi Andijon ikkovi botmonde qilib
Сени гапинг бизга бир тийин, ит хурар карвон утар дейдилар хамма нарса маблағга бориб тақалади бизда арабларда бор шароит хеч қачон бўлмайди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика