RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  18 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Ойбек Рустамов: "Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!" Новости

Ойбек Рустамов: "Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!"

Бугун 30 июнь, юртимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинган кун.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоасининг ёш ва иқтидорли футболчиси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” ордени соҳиби Ойбек Рустамов юртимиз ёшларига табрик йўллади.

“Ассалому алайкум азиз ёшлар, дўстларим, укаларим! Бугунги кунда ватанимизда ёшларга жуда катта имкониятлар яратилган. Муҳтарам президентимиз сиз ва биз каби ёшлардан умидлари катта эканликларини яширмаяптилар. Президентимизнинг оталарча ғамхўрликлари остида жуда кўплаб ёшларимиз дунё миқёсида турли ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Сизларни бугунги байрам билан ўзим номимдан ҳамда “Қўқон-1912” футбол жамоаси номидан табриклайман. 

Ватанимиз келажаги сиз ва биз каби ёшларнинг қўлимизда. Ватанимиз равнақи учун, келажагимиз учун, бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қилишга, ўқишга , олға интилишга барчангизни чорлаб қоламан ! Зеро биз дунёнинг ҳеч бир мамалакати ёшларидан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам. Барчангизга бугунги байрам муборак бўлсин!”, - дейди Ойбек Рустамов


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика