Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"
21 сен 23:30
Новости


Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйинни жуда яхши ўтказдик. Ҳамма футболчиларга борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Биз жиддий ҳозирлик кўргандик. Вазиятлар бўлди, агар фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Бу - футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади.
Жамоамиз иштирокидаги учрашувларда энг оғриқли нуқта деб бемалол айтсам бўлади, мана нечанчи ўйиндирки ҳакамлардан азият чекяпмиз. Ҳакамларни деб очко йўқотяпмиз. Бугунги учрашувни олайлик, биринчи таймнинг ўзида тўп рақиб футболчиси қўлига икки марта тегди. Ҳакамни ВАРни эшитиб ҳам тегмади деб ҳисоблаяпти. Мен умуман тушунмай қолдим.
90-дақиқада юз берган ҳолатни олайлик, ҳакам худди шу вазиятни кутгандек йўл тутди. Ҳакам нимадир қоида бузилишини атайин кутди. Юқори ташкилотдагилардан жамоамиз иштирокидаги ўйинларда ҳакамликни кўриб чиқишларини сўрайман. Футболчиларимиз 90 дақиқа тинмай ҳаракат қиляпти, лекин ҳакамнинг хатосини деб ютқазиб қўйяпмиз. Бу ҳакам (Иброҳим Исмоилов) "Андижон" билан ўйинда голимизни ҳисобламаганди, ОКМК билан баҳсда эса пенальти бермаган. Ҳозир яна шу ишини қиляпти. "Насаф"га ёрдам керак эмас. Улар чемпион жамоа. Лекин барибир ёрдам беряпти.
- Бозоровнинг бугунги баҳсда ҳаракатлари ҳақида
- Биз ҳаммага бирин-кетин имкон беряпмиз. Бозоров бугун яхши ҳаракат қилди. Унда олдинга ўсиш бор. Пенальти бўлган вазиятни кўрдингиз, ҳакамга ВАРга мурожаат қилишни хоҳламади ҳам. Бирданига ўзи қарор чиқарди. Ўша пайт футболчимизга нисбатан қоида бузилганди, лекин ҳакам индамади. Бозоровнинг ўйинига келадиган бўлсак, унинг ҳаракатларидан қониқдим.
Похожие новости

Комментарии
NASAF JAMOASIDA AYB YO' PROSTA HAKAM HAROM QILDI TIZGINNI.
QAYTMOG'I HAM BOR