RU

Последние новости

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  22 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади Новости

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади

Теги :  Навбаҳор
Ўтган мавсумда бронза медали соҳибига айланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси якунланган мавсумда 9-ўрин билан кифояланди.

Албатта, ушбу салбий натижа клуб раҳбариятини қониқтирмаганлиги аниқ. Шу боис, жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмоқда. Хабарингиз бор, 17 декабрдан қишки трансфер “ойнаси” очилди ва 2020 йилнинг 7 мартигача давом этади. Мазкур вақт оралиғида “Навбаҳор” мураббийлар штаби бир қатор маҳаллий ва хорижлик маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларни кўрикдан ўтказиб, улардан маъқул келганлиги билан шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда, “лочинлар” янги мавсумга тайёргарликни 2020 йилнинг 7 январидан бошлашади. Машғулотларга жамоа бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилик қилади. Канчельскис Наманганга 6 январь куни етиб келади.

7 январдан бошланадиган машғулотларда бир қатор маҳаллий футболчилар билан биргаликда 15 нафар хорижлик ўйинчиларнинг ҳам кўрикдан ўтишлари кутилмоқда. Мазкур футболчилар Россия, Украина, Голландия, Македония, Испания, Португалия, Сербия ва Миср мамлакатларидан юртимизга ташриф буюришади.

Ўз навбатида шуни ҳам қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” таркибини расман россиялик ҳужумчи Александр Касьян тарк этди. Қолган футболчиларнинг тақдирларига эса кейинчалик ойдинлик киритилади.

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика