Модрич "Реал" машғулотида иштирок этмади
20 фев 2018 18:14
Новости
Модрич "Реал" машғулотида иштирок этмади
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоанинг бугунги машғулотида иштирок этмади ва "Леганес"га қарши Испания чемпионати учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумотларга кўра, Модрич тиббий кўрикдан ўтаётгани туфайли машғулотда қатнаша олмаган. Хорватдан ташқари умумий гуруҳда Тони Кроос, Хесус Вальехо ва Марсело йўқ эди.
ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувидан сўнг Модричга бир кунлик таътил берилди ва футболчи "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур баҳсида майдонга тушмади.
"Реал" ва "Леганес" 21 февраль куни ЛаЛиганинг кўчирилган 16-тур учрашувини ўтказишади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии