RU

Последние новости

17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  0 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  0 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   0 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  9 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  8 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  3 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   85 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   3

ЛаЛига. Каталония дербиси ёки бугунги ўйинлар ҳақида (превью) Новости

ЛаЛига. Каталония дербиси ёки бугунги ўйинлар ҳақида (превью)

Кеча, 23 февраль куни "Депортиво" ҳамда "Эспаньол" ўртасидаги учрашув ЛаЛиганинг 25-тур ўйинларига расман старт берди.

Турнинг илк баҳсида ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очко билан чекланишди. 25-турнинг бугунги учрашувлари ҳақида тўхталамиз.


25 февраль. 17:00. "Сельта" - "Эйбар"

ЛаЛиганинг сўнгги турида "Сельта" кутилмаганда мағлуб бўлди, бунинг устига йирик ҳисобда. Аммо футболчилар савияси, уйдаги ўйинлар натижасига кўра, "Сельта" бу баҳсда фаворит. Унсуэ жамоаси рақибнинг позицион ҳужумларига эътибор бермайдиган клублар билан яхши ўйнайди ва ўз имкниятини топа олади. Бироқ "кельтлар" дарвозасини қуруқ сақлай олишига ишониш қийин. "Сельта" жорий мавсум фақат 5та учрашувда гол ўтказмасдан учрашувни якунлаган.


20:15. "Реал" - "Алавес"

Кўчирилган 16-тур баҳсида "Леганес"ни мағлуб этган "Реал" турнир жадвалида "Валенсия"дан ўтиб кетди. Франциялик мутахассис Зинедин Зидан аввалги ўйинда ротация туфайли асосий таркиб футболчиларига дам берди ва навбатдаги ўйинда улар ишга киришиши аниқ. "Реал" аста-секин ўз формасини тикламоқда, Зидан шогирдлари сўнгги 6та ўйинда 26та гол уришга муваффақ бўлди ва ўртача ҳар бир учрашув кўрсаткичи 4,33тага тенг.  Бу ерга ПСЖ дарвозасига урилган 3та голни қўшиш мумкин...


22:30. "Леганес" - "Лас-Пальмас"

"Реал"га қарши баҳсда Мадрид ёнидаги шаҳарча жамоаси марказий ҳимоячиси 6-дақиқада ҳисобни очган бўлсада, "Леганес"нинг муваффақиятига ишониш қийин эди. "Қироллик клуби" билан муносиб ўйин кўрсатган "Бутарке" стадиони эгалари бу турда аутсайдерлардан бирини қабул қилишади.

"Лас-Пальмас" ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Хонатан Виерани сотишга қарор қилди. Хитойликлар у учун 25 млн. евро тўлашга рози бўлишди. Бу клуб учун рекорд бўлсада, ЛПнинг натижалари салбийлашмоқда.


00:45. "Барселона" - "Жирона"

Кўк-анорранглилар Испания чемпионатининг сўнгги турида "Эйбар"ни қийинчилик билан мағлуб этишди. Аммо асосийси уч очко қўлга киритилди. Клуб чемпионатда 31та учрашувда мағлуб бўлмай, ўз рекордини такрорлади. Чемпионат рекорди "Реал Сосьедад"га тегишли (1979-1980 мавсумда 39та мағлубиятсиз ўйин), уларга етиб олиш учун ҳали кўп ишлаш керак. Жорий ҳафтада "Барселона" "Челси" билан учрашув ўтказди ва мазкур ўйинда футболчилар катта куч сарфлашгани аниқ. ЛаЛига гранди 3 очкони қўлга киритиши мумкин, аммо "Жирона"га қарши ўйин осон ўтмайди.


Бугунги ўйинларни қайси каналлар кўрсатади?

17:00. "Сельта" - "Эйбар"

20:15. "Реал" - "Алавес" - Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Узрепорт, Матч ТВ

22:30. "Леганес" - "Лас-Пальмас"

00:45. "Барселона" - "Жирона" - Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Матч ТВ, Футбол ТВ


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика