Криштиану Роналду юзидан жароҳат олди. (Фото)
21 янв 2018 23:35
Новости
Криштиану Роналду юзидан жароҳат олди. (Фото)
“Депортиво”га қарши ўйинда Роналду гол урган вақтда юзидан жароҳат олди.
Ўйиннинг 84-дақиқасида ўзининг ўйиндаги иккинчи голини урган Роналду ҳимоячи билан тўқнашиб кетиб, юзини жароҳатлаб олди. Шундан сўнг унинг чап кўзи пастки қисмида ёриқ пайдо бўлди ва унга шифокорлар майдон ташқарисида ёрдам кўрсатди. Майдонни тарк этаётган вақтида Роналду шифокордан телефонини сўради ва юзини камерада кўриб, бир бош силкаб қўйди-да, майдонни норози кайфиятда тарк этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии