RU

Последние новости

19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 18:28"Хоразм" – "Бунёдкор". Таркиблар билан танишинг  3 18:22"Қўқон-1912" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  1 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  2 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  13 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  9 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  4 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2

Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда? Новости

Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин бразилиялик футзалчилар Марсеньо ва Марлон фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча, бугун футзал тарихидаги муҳим учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа финалга яхши тайёргарлик кўрганди. Биз бугун ажойиб ўйин намойиш этдик ва иккита гол фарқи билан ҳисобда олдинда бордик. 

Аргентина кўп ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз тўғри ҳимояландик ва ғалабани сақлаб қолдик. Бразилия – янги жаҳон чемпиони. Мусобақага тайёргарлик ва мусобақа давомида кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо буларнинг барчаси ортда қолди. Биз чемпионмиз", – деди Марсеньо.



"Барча табриклар учун раҳмат. Бугунги финал ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин бўлди. Бугун қитъадаги энг асосий рақибимизга қарши ўйнадик. Ўйин курашларга бой ўтди, лекин шунга қарамай, якунда биз ғалаба қозона олдик. 

Бу сафарги Жаҳон чемпионати биз учун омадли бўлди дея оламан. Қийинчиликлар ҳам бўлди, албатта. Биз бу мундиалга уч йил давомида тайёргарлик кўргандик. Йиллар давомидаги меҳнатимиз бугун ўз самарасини берди", – дея фикр билдирди Марлон.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика